UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

АПЛ. "Арсенал"ни тор-мор этган "Ливерпуль" 2-ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал"ни тор-мор этган "Ливерпуль" 2-ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионати 12-турининг марказий учрашувида "Ливерпуль" - "Арсенал" баҳси ўтди.

"Ливерпуль" – "Арсенал" 2:0"Энфилд" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 39 Мане, 2:0 – 52 Диогу Жота.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Тиаго Алькантара (Мортон, 84), Окслейд-Чемберлен (Хендерсон, 76), Фабиньо, Салах, Мане, Диогу Жота (Минамино, 76).

"Арсенал" – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака, Смит-Роу, Парти (Эль-Ненни, 84), Локонга (Мэйтленд-Найлз, 53), Ляказетт (Эдегор, 67), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Мане (44), Фабиньо (70).


Ливерпуль

Садио Мане - 39', Диогу Жота - 52', Мохамед Салах - 73', Такуми Минамино - 77'

Премьер-лига . 12-тур

20/11/2021, 22:30

0
:
4
Тугади

Арсенал

Стадион: Anfield, 53092 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
33'  Юрген Клопп
39'  Садио Мане
39'  Трент Александер-Арнолд
44'  Садио Мане
52'  Диогу Жота
70'  Фабиньо
73'  Мохамед Салах
73'  Садио Мане
76'  Диогу Жота (Такуми Минамино)
76'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Джордан Хендерсон)
77'  Такуми Минамино
77'  Трент Александер-Арнолд
84'  Тиаго Алькантара (Тайлер Мортон)
53'  Альбер-Мбойо Локонга (Энсли Мэйтленд-Найлз)
67'  Александр Ляказетт (Мартин Эдегор)
84'  Томас Партей (Мохамед Эль-Ненни)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Ливерпуль" ишончли ғалабани расмийлаштирди. "Арсенал" эса бир нечта омадли, ғалабали ўйинлардан кейин кучли рақибга имкониятни бой бермоқда, аммо Артета ва унинг шогирдлари ҳали бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладигандек тасаввур уйғотди.    

90+2-дақиқа. "Ливерпуль" эса натижага рози ва вақт тугашини кутмоқда.   

Қизиғи, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам "Арсенал" тўпни рақибдан олиб қўйишни уддалаши қийин бўлмоқда.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни рақибга бермай, ўз назоратида ушлаб турибди. 

87-дақиқа. Мартин Эдегор узатган тўпга қанчалик уринмасин, Смит-Роу ета олмади.   

Ушбу йигитча яқинда 19 ёшни қаршилаган ва бугун унга бир неча дақиқа тақдим этилди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Тьяго ўрнини анча ёш бўлган Тайлер Мортонга бўшатиб бермоқда. 

84-дақиқа. Ўзгариш! Томас Парти ўрнига Муҳаммад Эл-Нени туширилди.  

81-дақиқа. Салах тўп рақиб оёғига тегиб майдонни тарк этяпти деб, бемалол ҳаракат қилди ва бурчак зарбасини амалга оширмоқчи эди, бироқ ён ҳакамнинг фикри бошқачароқ бўлди. Мисрлик футболчи тайбиийки хайрон. 

79-дақиқа. "Арсенал" иккинчи бўлимдаги кам сонли ҳужумларидан бирини амалга оширди, бироқ Томиясунинг узатмаси кўнгилдагидек чиқмади.  

77-дақиқа. ГООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Такуми ажойиб ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.  

76-дақиқа. Ўзгариш! Жота ва Чемберлейн ўрнига Такуми Минамино ҳамда Хендерсон туширилди. 

Бурчак зарбасидан меҳмонлар самара чиқара олишмади. 

75-дақиқа. Кутилмаганда таянч ярим ҳимоячи Томас Парти техникасини ишса солди ва хавфли зарба йўллади, Алиссон ўз ўрнида.   

73-дақиқа. ГОООООООЛ! Салах бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди. Бу вазиятда Садио Маненинг тезлиги ва тўпни қизғонмаганини таъкидлаш лозим. Мисрлик футболчи эса бу вазиятда гол ура олмаслиги жуда қийин эди.  

70-дақиқа. Огоҳлантириш! Ушбу қўполлик учун Фабиньога сариқ карточка кўрсатилди.  

70-дақиқа. Ҳакам аввалига жарима майдончаси ичида Салахга нисбатан қўполлик ишлатмади деди, кейин сониялар ўтиб, Смит-Роуга нисбатан Фабиньо қўпол ўйнаганини таъкидлади. Табиийки, бу трибуналардаги мухлисларга ёқмади.

68-дақиқа. Хавфли вазият! Салах қанотидан қочиб кетди ва ҳеч ким кутмаганда тўпни Диого Жотага аниқ етказди, бироқ португалияликнинг бу галги зарбасини дарвозабон қайтаришни уддалади. 

Таварешдан навбатдаги хато, лекин бу сафар Садио Мане олдида ҳимоячилар етарли эди ва улар сенегалликни олдинга ўтказишмади. 

67-дақиқа. Ўзгариш! Александр Ляказетт ўрнига Мартин Эдегор ўйинга қўшилди. 

64-дақиқа. Ўнг қанотдан уюштирилган узатмадан кейин Обамеянг дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Алиссон оёқлари билан тўпни қайтарди. 

62-дақиқа. "Ливерпуль" футболчилари марказга яқин ҳудуддаёқ рақибдан тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга қочиб кетмоқда. Ўйин шу йўсинда давом этса, ҳали яна голлар кўрамиз.

60-дақиқа. Футболчилар майдондан туришди ва ҳозирча ўйинни давом эттира олишади. 

58-дақиқа. Навбатдаги хавфли ҳужумни қайтариш чоғида Диого Жота билан тўқнашиб кетган Рэмсдейл жароҳат олди чоғи. Ҳар икки футболчи майдонда ётибди ва шифокорлар ёрдами талаб этилади. 

57-дақиқа. Охирги дақиқаларда мезбонлар рақибни жарима майдончасига деярли "қамаб қўймоқда".

56-дақиқа. Кейинги ҳужумда "Арсенал" орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди, лекин Артета шогирдлари бир-бирига ҳалақит қилиб қолди. 

55-дақиқа. Томиясудан тўпни олиб қўйган Тьяго ўзи зарба беришга қарор қилди, лекин тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

"Канонирлар" ҳмиоячиси негадир тўпни марказроқда турган португалияликка йўллади ва имкониятидан унумли фойдаланди. 

52-дақиқа. ГОООООООЛ! Таварешдан "совға" қабул қилиб олган Жота ҳаммани алдаб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.  

49-дақиқа. "Ливерпуль" иккинчи голни уриб, ўйин масаласини амалда ҳал қилишга уринмоқда. Кетма-кет ҳужумлар ва тўпга эгалик қилиш борасида каттагина устунликка эга бўлишмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. Меҳмонлар кипери эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб берди ва шу паллада ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

45-дақиқа. Эмиль Смит-Роу бир лаҳзага Обамеянгнинг ниятини тушунмай қолди ва оқибатда "Арсенал"нинг ҳужуми узилиб қолди. 

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Бэн Уайтга нисбатан кескин ҳаракати учун гол муаллифи огоҳлантирилди. 

39-дақиқа. ГОООООООЛ! Мана Манеее ва бу сафар унинг бош билан йўллаган тўпини дарвозабон ҳам қайтариб қололмади. Жарима зарбасидан узатилган тўпга Садио Мане ҳаммадан аввал етиб борди ва ҳисобни очди.

37-дақиқа. Хавфли вазият! Александер-Арнольд ўта қулай нуқтадан зарба берди ва яна "тўпчилар" посбони шў ўз ўрнида. Мана нега Артета уни сотиб олишни сўраган.  

35-дақиқа. Хавфли вазият! Салах тепган тўп дарвозага кириб кетаётгандек бўлди, аммо яна Рэмсдейл лондонликларни қутқариб қолди.  

Учрашув режиссерининг фикрига кўра, мураббийларнинг жанжалига Мане ва Томиясу ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган.

32-дақиқа. Ана бўлмасам! Майдондагилар қолиб, мураббийлар муросасиз курашга киришиб кетишди. Майкл Оливер ҳар икки қахрамонга сариқ карточка кўрсатди. 

31-дақиқа. ГОООООЛ! Лекин Смит-Роу тўпни ошираётган паллада Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда эди.  

29-дақиқа. Хавфли вазият! Кетма-кет зарбалардан кейин Рэмсдейл жамоасини қутқариб қолди.  

27-дақиқа. Алекс Окслейднинг зарбасидан кейин тўп Таварешга тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси. 

26-дақиқа. Ван Дейк марказга яқин ҳудудда Сакага нисбатан қоидани бузди.   

25-дақиқа. "Ливерпуль" ўнг қанотидан рақиб жарима майдонига кириб борди ва Сака хавфни бартараф этиш мақсадида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин эса ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.     

22-дақиқа. "Энфильд" ўз севимлиларини олдинга ундамоқда.  

20-дақиқа. Эмиль Смит-Роу тўпни йўқотди ва "Ливерпуль" қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Ўз навбатида ён ҳакам Салахда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

19-дақиқа. "Арсенал" прессинг ёрдамида тўпни олиб қўйди ва ўз ҳужуми учун имкон изламоқда.  

17-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли кўриниш олди ва Томиясунинг узатмасидан кейин Сака эркин зарба беришига Окслейд йўл қўймади. Акс ҳолда Алиссон жамоасига ёрдам бера олармиди ёки йўқ, аниқ эмас.   

15-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Ляказетт Манега нисбатан қоидани бузди деб топилди. Франциялик футболчи бу қарордан норози. Стандарт вазиятдан Клопп шогирдлари наф чиқара олишмади.    

13-дақиқа. Мане одатдагидек фаол ва бу сафар Томиясу қоида бузишга мажбур бўлди.

12-дақиқа. "Ливерпуль"нинг навбатдаги уриниши омадсиз чиқди.  

10-дақиқа. Томиясу қанотида Манега ўзини алдашга имкон қолдирмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   

7-дақиқа. Букайо Саканинг фаоллиги натижасида "Арсенал" рақиб жарима майдонига ёриб кирди, лекин Ляказеттнинг охирги узатмасига аниқлик етишмади.  

5-дақиқа. Садио Мане тўпни олдиргач, рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.  

4-дақиқа. Ўйиндаги биринчи зарбани Салах амалга оширди, лекин унинг уриниши бироз ноаниқ чиқди. 

3-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

Марказда тўпни олиб қўйган "тўпчилар" ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, аммо Обамеянгнинг узатмасини Матип илиб кетди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Окслейд-Чемберлейн бошлаб берди. 

Стадион узра мухлислар ижросидаги ажиб бир қўшиқ куйланмоқда.  

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Ливерпуль – Арсенал
22.30, «Энфилд»

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Чемберлен, Фабиньо, Алькантара, Салоҳ, Мане, Жота

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Уайт, Габриэл, Тавареш, Сака, Парти, Локонга, Смит-Роу, Ляказетт, Обамеянг

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика