UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин, "Насаф"ни табриклайман"  0 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  4 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   5 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  5 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  43 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  2 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди" Янгиликлар

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин қийин ўтди. Илк 20 дақиқаликда "Қўқон-1912" жамоаси агрессив ўйин намойиш этди. Ҳакамлар ҳам ўйинни шундай давом эттиришга қўйиб беришди. Бизнинг фикримиз бўйича биринчи голни қўли билан урди. Иккинчи бўлим ўйнаш услубимизни ўзгартирдик. Биринчи бўлимга қараганда анча яхши ўйнадик. 2:1 бўлишидан олдин Диёр Туроповда гол уриш учун имконият бўлганди. Ҳакам бу вазиятда эътибор бермади. Кўпчиликнинг айтишича футболкасидан тортиб қолган экан",- дейди Микаэль Секейра

- "Локомотив"нинг сўнгги учта учрашуви қолди. "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва Қаршида "Насаф" билан. Мана шу учрашувларда очко олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаракат қиламиз. Бугун мағлубиятга учрашимиз керакмасди. Футболчилар кийим алмаштириш хонасида ҳафа бўлиб ўтирибди. Бу ҳакам бизнинг иштирокимиздаги 3та ўйинда ҳам мағлубиятга олиб келган. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйинайдиган вазиятда пенальти қўйиб берган. Якунда улар 3:2 ҳисобида ютиб кетди. Бугунги ҳакамликдан ўзим ҳам ҳафаман. Португалиядаги ҳаётим давомида бундай ҳакамликни кўрмаганман. 

Мен ўзимнинг фикримни айтаман. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади. Бир кун кетадиган бўлсам, жуда ҳафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом.

Рейтинг: +255   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика