UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  5 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  53 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Муборакда "аср сенсацияси" бўладими? Янгиликлар

Муборакда "аср сенсацияси" бўладими?

Қисқа танаффусдан кейин Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Эртага 16:45 да старт оладиган "Машъал" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс 17-турни бошлаб беради.

Машъал

Суперлига. 17-тур

09/09/2021, 16:45

1
:
0
Тугади

Андижон

Усмонали Исмоналиев - 31'

45'
90'
28'  Сирожиддин Аллаев
64'  Ибе Мичел Окоро (Шаҳзод Шайманов)
64'  Ойбек Нурматов (Худоёрхон Сагдуллаев)
78'  Муҳаммадали Юлдашев (Муҳаммадали Алиқулов)
78'  Аббос Шодмонов (Қаҳрамон Баҳодиров)
87'  Оквара Годвин Чика (Зафарбек Акрамов)
15'  Муҳаммадкарим Тоиров
31'  Усмонали Исмоналиев
46'  Муҳаммадкарим Тоиров (Диёр Раҳимқулов)
66'  Сардор Хурсандов
74'  Диёр Раҳимқулов
80'  Азамат Исроилов (Абдулҳай Исмоилов)
86'  Шерзод Ғуломжонов (Павел Забелин)

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ғалаба ҳар 2 томонга ҳам сув ва ҳаводек зарур. "Андижон" айни пайтда Суперлигани тарк этиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.  "Машъал" эса хавфли ҳудуддан 2 очко юқорироқда. 17-турнинг ўзидаёқ "Сурхон" муборак клубини ортда қолдириб, аутсайдерлар орасига қўшиб қўйиши мумкин.

Биринчи давра

Мазкур жамоалар Суперлиганинг4-турида ўзаро тўқнашишган эди. Ўшанда кучлар тенг келган (1:1).

Coca Cola Суперлига. 4-тур
АНДИЖОН – МАШЪАЛ 1:1  

1 апрель 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони.

Гол: Самуэль Онониву 21, 0:1 - Жасур Жалолиддинов 33, 1:1

"Андижон": 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 3. Эдгар Бернхардт (70.Диёр Раҳимқулов, 70) (С), 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Мартин Боаке, 8. Бахтиёр Қосимов (Камрон Саидазимов, 46), 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Дониёр Исмоилов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 70) 28. Суннатилла Ҳамиджонов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов.
Захира: 44. Жасур Умрзоқов, 2. Кемран Нажафалиев, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Камрон Саидазимов, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Муҳаммад Исаев.

"Машъал": 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7. Ифиани Ифиани, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 11. Самуэль Онониву (21. Укеме Виллиамс, 88), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (С) (9. Дониёр Усмонов, 82), 20. Худоёрхон Сагдуллаев (27. Муҳаммад Йўлдошев ,61), 22. Сирож Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 8. Иби Мишель Окоро, 9. Дониёр Усманов, 21. Укеме Виллиамс, 27. Муҳаммад Йўлдошев.

Огохлантиришлар: Бахтиёр Қосимов ("Андижон") 10, Суннатилла Ҳамиджонов  ("Андижон") 46, Абдувоҳид Ғуломов ("Андижон") 53, Низомиддин Зиёвутдинов ("Андижон") 90+3, Укеме Виллиамс ("Машъал") 90+10.

Сафарда ўйнолмайдиган "Андижон"

"Андижон" мавсум давомида 11 ўйинни "Бобур Арена"дан ташқарида ўтказди (Олмалиқда АГМК билан, Наманганда "Қизилқум" ва "Турон" билан ўтказилган ўйинларда "бургутлар" расмий мезбон эди). Эътиборли жиҳати, "Андижон" мазкур баҳслардаги 33 очколик имкониятдан фақат 3 балл йиғишни уддалади. Тўплар нисбати: -13 (7-20). Жамоанинг сафардаги ягона ғалабаси 12-тур доирасида "Навбаҳор" майдонида қўлга киритилган эди (0:1).

Виктор Кумиков шогирдлари бу борада Суперлигадаги энг ёмон жамоа бўлиб туришибди.

Мезбон фактори

Юқорида "Андижон"нинг жорий мавсум сафар ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этаётгани ҳақида айтдик. Биласизми, "Машъал" майдони "бургутлар" учун жаҳаннамнинг ўзгинаси ҳисобланади. "Андижон" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бирор марта ҳам Муборакдан ғалаба билан қайтмаган. 18 ўйин — 3 дуранг, 15 мағлубият (Қуйи дивизиондаги ўйинлар ҳам ҳисобга олинган). Тўплар нисбати: -34 (9-43).

Шундай экан, эртага Кумиков шогирдлари нафақат бу йил ёки 21-асрда, балки ўз тарихида илк бор Муборакда зафар қучиши мумкин. Нима деб ўйлайсиз, сенсация кўрамизми?

Дарвоқе, бугун клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги ўйин қашқадарёликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика