UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  1 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  4 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

"Навбаҳор"ни VAR "ўлдирдими"? Янгиликлар

"Навбаҳор"ни VAR "ўлдирдими"?

Суперлиганинг 14-тур баҳслари якунига етди.

Кўз тегмасин, чемпионатимизда марказий ўйинлар сони кескин кўпайди. Масалан, 14-турда доирасида ўтказилган 7 ўйиннинг барчаси шу ном учун даъвогар. Жумладан, тест имтиҳонлари сабаб Жиззахдан Олмалиққа кўчирилган ўйин ҳам.

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 21'

Суперлига. 14-тур

08/08/2021, 20:00

0
:
1
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
16'  Сардор Қулматов
21'  Шохруз Норхонов
45'  Даниэл Насриддинов
55'  Даниэл Насриддинов (Саҳоб Рашидов)
72'  Лука Чермель
72'  Искандар Шайкулов (Асил Бегимқулов)
74'  Марко Колакович
83'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
83'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
83'  Лука Чермель (Дарко Станоевич)
19'  Боян Цигер
62'  Забиҳилло Ўринбоев (Эҳсони Паншанбе)
73'  Азим Аҳмедов (Сардор Теляков)
80'  Қувондиқ Рўзиев (Илҳом Алижонов)

Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб қайтдик. Баҳсни телеэкран орқали кўрган томошабинларга сезилмаган бўлиши мумкин, аммо ОКМК стадионига етарлича томошабин йиғилди (тақиққа қарамай). 

Ва "Навбаҳор" тарафдорлари ҳамда клуб раҳбариятида беллашувни бошқарган Аскер Нажафалиевга нисбатан кескин норозилик пайдо бўлди. Самвел Бабаян танаффус маҳали ҳакамлар назоратчиси Олег Дачевга ўз эътирозларини етказган бўлса, Отабек Саматов ўйиндан кейин ВАР назоратчиси Владислав Цейтлиндан изоҳ сўради. Виктор Жалилов эса матбуот анжуманида ҳакамлик устидан шикоят ёзилишини таъкидлади. Хўш, Наманган аҳлининг фикрларида жон борми?

1-пенальти

"Сўғдиёна" ҳисобни очганидан кейин "Навбаҳор" уюштирган дастлабки ҳужум Соловьёвнинг рақиб жарима майдонида йиқи(т)илиши билан якунланди.


Нажафалиев бу эпизодга нисбатан идеал нуқтада турган эди.

Дастлаб, Аскер бу вазиятни эътиборсиз қолдирди. Бироқ, вазиятга ВАРда ўтирган Рустам Лутфулин аралашди ва ўйинни тўхтатди. Шундан кейин Нажафалиевнинг ўзи эпизодга тўғри баҳо бериш мақсадида монитор ёнига йўл олди ва 1 дақиқа-ю 50 сониялик кузатишларидан кейин 11 метрлик жарима зарбаси борлигини инкор қилди.

Муаллиф хулосаси: Вазиятни такроран 30 марта кўрдим. Лекин, пенальти бермаслик учун ҳеч қандай асос топа билмадим. Яқинлаштириб қарасам ҳам, узоқлаштирсам ҳам, ҳатто кўзларимни юмиб олсам ҳам, Сардор Қулматов Иваннинг оёғини босиб олгани кўриняпти.

Шу ўринда эътироз пайдо бўлиши мумкин: Сен ҳакам эмассан. Тўғри, бироқ бу жуда содда вазият эканини унутмаслик керак. Агар Қулматов ва Соловьёвнинг оёқлари орасида "контакт" бўлса, 100% пенальти. Тамом!

Рашидовнинг вазияти ёдингиздами?

Ёдингизда бўлса керак, жорий мавсумнинг энг катта воқелиги 7 апрель куни Наманганда содир бўлган, "Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор" учрашувидан кейин мухлислар стадионда тартибсизлик келтириб чиқарган, клуб расмийлари ҳам жим қараб турмаган эди. Ўшанда Сардор Рашидов мезбонлар жарима майдони ичида йиқи(т)илган, Фирдавс Норсафаров ВАРнинг иштироки билан пенальти белгилаган. 


Эртаси куни собиқ рефери Мамур Саидқосимов вазиятга муносабат билдириб, ҳақиқатан ҳам Мирзоҳид Ғофуров ва Сардор Рашидовнинг оёқлари орасида "контакт" борлиги ва пенальти тўғри белгиланганини таъкидлаган. Иккала вазиятни солиштириб, кишида шундай хулоса пайдо бўлади: Агар Ғофуровнинг ҳаракати 11 метрлик жарима зарбаси учун асос бўлса, Қулматовнинг ҳаракати 2 та пенальтига етади.

2-пенальти

Учрашув охирида "Навбаҳор" ҳужумга ўтди. Соловьёвнинг зарбасини Митрович қайтаргач, тўп Аббос Ғуломовнинг оёқларига келиб тушди. Наманганлик футболчининг зарбасидан кейин яна ўша Сардор Қулматов тўпни қўли билан қайтаргандек...

Аммо, ВАР тизими бу вазиятга мудоҳала қилмади. Виктор Романович эса ўйиндан кейин бу эпизодга алоҳида тўхталиб, шундай деди: "Тўп дарвозага кириб кетаётганида қўл билан қайратилса, пенальти белгиланади"

Дарҳақиқат, Милан ерда ётибди, унинг пости бўш. Дарвозага қараб кетаётган тўпнинг йўналишини Қулматовнинг қўли қайтарди. Сардор ўша вазиятдан кейин реферини чалғитиш мақсадида ўзини ерга отгани шубҳани янада орттиради. Бироқ, яна бир бор таъкидлаймиз: ВАР тизими бу вазиятга  эътибор қаратмади.

Хулоса

Ўйинда бир жамоа фойдасига 2 бор пенальти берилмаса, кишида шубҳа уйғонади. Агар ўша баҳсда ВАР ҳам ишлаган бўлса, гумонлар янада ортади. Демак, Нажафалиев ва Лутфуллин ўз қарорларини изоҳлаб беролмаса, кўп эҳтимол билан уларни дисквалификация кутиб турибди. "Навбаҳор" эса 3 очкодан мосуво бўлди.

ФАКТ: Аскер Нажафалиев "Сўғдиёна"нинг 1 апрель куни ўтказилган "Сурхон"га қарши учрашувини ҳам бошқарган эди. Ўшанда у Жиззах клуби дарвозасига 2 бор пенальти белгилаган.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика