RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак” Новости

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак”

Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Виктор Жалилов учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа учун оғир ўйин бўлди. Кескин курашларни кўрдик. Одатда, бундай баҳсларда ягона хато ва биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилади. Ташаббус қайсидир жамоа томонида бўлди деёлмайман. Жиззахликлар гол ургач, ҳимоядан ўйин ташкил этишга уринишди, биз эса ҳужумда имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. VAR'нинг нима учун қўлланаётганини тушунмадик, яққол иккита пенальти бор эди. Биринчи бўлимда футболчимиз жарима майдончаси ичида тўп билан бўлиб турганда, унинг оёғини босиб олишди. Иккинчи бўлимда футболчимиз бўш дарвозага тўпни йўллаганда, ҳимоячи тўпни қўли ёрдамида тўсиб қолди, бу вазиятда пенальти ва карточка кўрсатилиши керак эди. Лекин бу вазиятни умуман кўриб чиқишмади, тушунмадик, унда VAR'нинг нима кераги бор? Видеоёзувларни кўриб чиқдик, муҳокама қилиш керак.

Умуман олганда, Азим Аҳмедовнинг жароҳати сабаб алмаштиришга қўл уришга мажбур бўлдик. Ўйин борасида футболчиларимизга эътирозим йўқ, барчалари натижага эришиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Нима ҳам дердик, бундай рақибга қарши янада яхшироқ ўйнаш керак. Афсуски, “Сўғдиёна” бу мавсум биз учун энг ноқулай рақиб бўлди. Лекин жамоамиз Жиззах жамоасидан ёмон ўйнамади ва мағлубиятга лойиқ эмасди, - дейди Жалилов.

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирдингиз. “Навбаҳор” ўйиндан кейин ҳакамлик борасида эътироз ёзадими?
-
Бизнинг фойдамизга иккита яққол пенальти белгиланмаганини инобатга олсак, бу борада муносабатимизни билдиришимиз керак. Тўп дарвозага кириб кетаётганида қўл билан қайратилса пенальти белгиланади.

- Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” икки-учта яққол хавфли вазиятларда гол уролмади. Бунга сабаб ҳужумчиларнинг салоҳияти етишмаслигими ёки омадсизликми?
- Бугунги ўйинда ҳужумчимиз Иброҳим Ғанихонов мазаси йўқлиги учун қатнашолмади. Ўринбоев ҳам учрашув давомида бошидан жароҳат олди ва мияси чайқалди. Шу боис, ҳужумдаги салоҳиятимиз бироз пасайди. Шунга қарамай, бир нечта голли вазиятларни яратдик. Балки, омад ҳам келмагандир. Ва албатта, рақибнинг ҳам яхши ҳимояланганини айтиш жоиз.

- Мавсум бошида жамоа чемпионликни мақсад қилганди. Ҳозир эса турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. ОЧЛ йўлланмаси ўрни билан 10 очколик фарқ бор. Агар вазиятга реал қарасак ҳозир вазифа қандай?

- Вазифа турнир жадвалидаги вазият ва жамоанинг ҳолатига қараб белгиланади. Аввалги мақсадимизни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор, бугун давранинг биринчи учрашувини ўтказдик. Кўряпмиз, бошқа жамоалар ҳам очко йўқотишмоқда. Масалан, "Қизилқум" ҳам аутсайдер билан очколарни йўқотди, бошқалар ҳам шундай. Очколар фарқи катта эмас, таслим бўлмаймиз, астойдил курашамиз ва ўз очколаримизга эга бўламиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика