UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

3 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтади Янгиликлар

3 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан бугун пойтахтимизга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришди.

Эртага 1 июнь куни “Бунёдкор” клуби академиясида юртимиздаги болалар мураббийлари учун семинар ташкил қилинади.   Шунингдек, “Бунёдкор” клубининг машғулотлар стадионида амалий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

3 июнь куни соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этади.  

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика