UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  33 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди Янгиликлар

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди

“Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида болалар ҳамда мураббийлар билан иш олиб боришди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ташаббуси билан, 1 июнь кунидан бошлаб “Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчиларга ҳамда футбол мураббийларига мастер класслар ўтказишаётгани ҳақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.


Шу кунга қадар ўтказилган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида болалар ҳамда мураббийлар билан иш олиб боришди.

Ёш футболчилар билан олиб борилган машғулотлар давомида уларга тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишлар бўйича мастер класслар ўтказилди. Шунингдек, испаниялик мутахассислар болалар билан “теннисбол” машғулотини олиб боришди.

9 июнь куни мастер классларнинг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди. 2006-2008 йилларда туғилган болалар биринчи ҳафтанинг сўнгги кунида мастер классларда ўзлаштирган билим ва тажрибаларини мураббийлар ва ташриф буюрган меҳмонларга футбол ўйини орқали намойиш қилиб беришди.


11 июнь кунидан бошлаб Real Madrid Foundation Clinic дастурининг иккинчи ҳафтасида барча вилоятлардан ташриф буюрган 2003-2005 йилда туғилган футболчилар билан мастер класслар давом эттирилади.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика