UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  8 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  2 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

ОЧЛ Шарқ минтақаси ўйинлари Ўзбекистонда бўладими? Янгиликлар

ОЧЛ Шарқ минтақаси ўйинлари Ўзбекистонда бўладими?

Бир неча кун олдин таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида пост қолдирди.

Унда ёзилишича, Осиё чемпионлар Лигасининг Шарқ минтақаси 2та гуруҳ ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин экан. Хабарингиз бор, кеча тунда Ғарбдаги гуруҳ босқичининг барча учрашувлари ўз якунига етди ва мухлислар 1/8 финалга йўл олган бахтли 8 жамоани билиб олишди. 

Шарқда ҳам 20та клуб 4тадан беш гуруҳга бўлинган ҳолда кейинги босқич учун кураш олиб боради ва барча гуруҳ ғолиблари билан бирга энг яхши учта иккинчи ўрин эгаси 1/8 йўлланмасига эга бўлади. Энди яна Алишер Файзуллаевич ёзган постга қайтамиз.

Агар ОЧЛ ўйинлари бизда ҳам ташкил этиладиган бўлса, бу албатта катта тажриба мактаби бўлади. Чунки биламизки, келаси йил Ўзбекистон иккита халқаро мусобақага мезбонлик қилади (Аёллар ўртасида U-20 Осиё чемпионати ва U-23 Осиё чемпионати). Шунингдек, 2023 йил U-19 Осиё чемпионатини ҳам бизда ўтказиш белгилаб қўйилган. 

Пандемия туфайли на Япония, на Жанубий Корея, на Хитой - ҳеч бири марказлашган тартибдаги ОЧЛ гуруҳ ўйинларини қабул қилишни хоҳламаяпти. Қолаверса учала давлатда ҳам ЖЧ-2022 саралаш босқичининг марказлашган ўйинлари бўлиб ўтади. Бу учта давлат шунинг учун бўлса керак, клублар ўртасидаги баҳсларни қабул қилмоқчи эмас. 

Шундан келиб чиқиб ОФК иккита гуруҳни Тошкентга бериши мумкин. Ва шундай бўлган тақдирда ўйинлар июнь охирларида (21-22 июнь) старт олади. Савол туғилади: айни иссиқда биз ўйин ўтказа оламизми? Айтайлик, соат 19:00 - 20:00 оралиғида баҳсларни бошласа бўлади. Бунинг учун Тошкентда ёритиш тизими яхши бўлган учта стадион бор. Шунингдек, "Насаф" ва "Навбаҳор" стадионлари ҳам бу пайтда ўйинларга мезбонлик қилиши мумкин. 

Лекин муаммо шундаки, машғулот ўтказиладиган кўп майдонларда чироқ йўқ. Шу боис кечки пайт жамоалар шуғулланиши керак бўлса, шароит бўлмай қолиши мумкин. Фавраз қилинг, юртимизга япон, корейс, хитой клублари келяпти ва бизда чироқ йўқ. Ахир иссиқда ким ҳам майдонга чиқиб тўп тепади.

Келинг, шу ўринда Шарқ минтақасидаги гуруҳларга тўхталиб ўтсак.

"F" гуруҳи: "БГ Патум Юнайтед" (Таиланд), "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея), "Виеттел" (Вьетнам), плей-офф ғолиби.

Ўйинлар Таиландда бўлади. 

"G" гуруҳи: "Поханг Стилерс" (Ж.Корея), "Нагойя Грампус" (Япония), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия), "Ратчабури" (Таиланд). 

Ўйинлар Таиландда бўлади. 

"H" гуруҳи: "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея), "Гамба Осака" (Япония), "Тампинес Роверс" (Сингапур), "Сидней ФК" (Австралия).

Ўйинлар қаерда бўлиши аниқ эмас.

"I" гуруҳи: "Кавасаке Фронтале" (Япония), "Бейжинг Гоан" (Хитой), "Юнайтед Сити" (Филиппин), плей-офф ғолиби.

Ўйинлар қаерда бўлиши аниқ эмас. 

"J" гуруҳи: "Гуангжоу" (Хитой), "Порт" (Таиланд), "Китчии" (Гонконг), плей-офф ғолиби. 

Ўйинлар Таиландда бўлади. 


Кўриниб турибдики, Шарқ минтақасида 5та гуруҳдан учтасига Таиланд мезбонлик қилади. Демак, иккита гуруҳ қоляпти ва мана шу иккита гуруҳни ОФК бизга бериши мумкин. Лекин тахминимизча, бу ўйинларга мезбонлик қилиш бизга осон бўлмайди. Негаки Шарқда гуруҳ баҳслари 21-22 июндан старт олади дейилган ва бу пайт бизда Суперлига давом этаётган бўлади. 

Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида Саудия Арабистонидан қайтиб келганидан сўнг тақвим қуйидагича кўриниш қолган:

Суперлига 10-тур: 18-19-20 июнь

Суперлига 11-тур: 25-26-27-28 июнь

Суперлига 12-тур: 2-3-4 июль

Суперлига 13-тур: Кунлар ҳали аниқ эмас

Хуллас 18 июндан бошлаб стадионлар яна банд бўлади ва бу ўринда ОЧЛнинг иккита гуруҳи ҳам қўшиладиган бўлса ҳаммаёқ каша бўп кетади. Чунки ОФК ОЧЛ бўлаётган стадионларда бошқалар ўйнамасин, жамоалар машғулот қиладиган майдонга бошқалар кирмасин деб қолиши мумкин. Шунда ўзимизнинг клублар қаёққа боради?

Бу кетишда Шарқдаги иккита гуруҳ барибир Шарқнинг ўзига қолса керак. Балки Сингапур билан Филиппиндамикин? Ёки бўлмаса Малайзия ва Вьетнамда ҳам бўлиши мумкин. ОФК яна араб давлатларига берадими? Арабларда ҳамма шароит бор, исталган пайт - хоҳ кечаси, хоҳ кундузи ўйин ўтказиб беради, фақат уларга Шарқнинг қизиғи бормикин?

Аслида ОЧЛ Шарқ минтақаси ўйинлари биз учун ҳам қизиқми?

P.S. Алишер Никимбаевнинг Телеграм каналини кузатиб боринг, кўп қизиқ нарсалар берилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика