UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  5 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Про лига. "Истиқлол" молиявий муаммолар туфайли мусобақани давом эттира олмайди Янгиликлар

Про лига. "Истиқлол" молиявий муаммолар туфайли мусобақани давом эттира олмайди

Фарғонанинг "Истиқлол" футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди.

Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган.

Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан "Истиқлол" клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: "Хоразм" 1:2, "Динамо" 1:2, "Нефтчи" 0:2, "Оқтепа" 1:3.

"Истиқлол" 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса "Истиқлол" стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.

"Истиқлол"нинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика