UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  70 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Олмалиқда йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Олмалиқда йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 3-тур

АГМК – ПАХТАКОР - 0:3
18 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Лочин Долимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Азизбек Турғунбоев 27, - 0:1 (Сардор Рашидов). Эрен Дердийок 33, - 0:2 (Азизбек Турғунбоев). ИброҳимҲалил Йўлдошев 90+1, - 3:0 (Драган Черан).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 8.Бобур Йўлдошев, 15.Аббос Отахонов, 2.Акром Комилов - 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 70), 23.Йован Жокич - 94.Элвин Фортес, 17.Санжар Турсунов (30.Жасур Умаров, 79), 10.Ҳусниддин Ғофуров - 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 68).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов.

"Пахтакор" — 35.Санжар Қувватов - 34.Фарруҳ Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев - 19.Шароф Муҳиддинов, 27.Сардор Собирхўжаев (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 87) - 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 7.Сардор Рашидов (18.Ҳожимат Эркинов, 69) - 9.Эрен Дердийок (17.Шерзод Темиров, 87).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов - 16.Марлен Чобанов, 28.Диёр Холматов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Ҳожимат Эркинов 86.


ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. АГМК - "Пахтакор" 0:3

90+1. ГОООООООООООООООООООЛ! ИБРОҲИМҲАЛИЛ ЙЎЛДОШЕВ 0:3. Черандан тўпни қабул қилиб олган Йўлдошев жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни йириклаштирди! 



90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. ГОООООООООООООЛ. Бобурбек Йўлдошев боши билан гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

87. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ва Дердийок ўрнига Иминов ва Темиров тушди

86. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожимат Эркинов

79. Ўзгариш. АГМК. Турсунов ўрнига Умаров тушди

76. ЗАРБААААААА! Шоаҳмедовнинг чиройли тўп узатишидан кейин Ғофуров деярли бирга бир вазиятга чиқди, унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

73. ЗАРБАААА! Чераннинг зарбасидан кейин Султонов тўпни ушлаб олди

70. Ўзгариш. АГМК. Қосимов ўрнига Шоаҳмедов тушди

69. Ўзгариш. "Пахтакор". Рашидов ўрнига Эркинов тушди

68. Ўзгариш. АГМК. Касьян ўрнига Полвонов тушди

66. ЗАРБААА! Элвин Фортеснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов ажойиб сейв қилди!

63. ЗАРБАААААААААААААА! Чап қанотдан Ғофуров узатган тўпни Қувватов қайтарди, Жокичнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Анзур Исмоилов қайтарди!

57. ЗАРБАААААААААА! Ҳусниддин Ғофуровдан чиройли пас ва Фортесдан зарба, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди 

50. АГМКда жарима тўпи, Миржамол Қосимовнинг узатган тўпини Черан қайтарди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:2  

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

40. УХХХХ! Қувватов! Касьяннинг яқин масофадан тепган тўпини Санжар маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди! Касьян йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади

33. ГООООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 0:2. Азизбек Турғунбоевнинг ажойиб рейдидан кейин Эрен Дердийок гол урди! 




27. ГООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗБЕК ТУРҒУНБОЕВ 0:1. Сардор Рашидовнинг бурчакдан узатган тўпини Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади!





18. ЗАРБАААА! Фортес ўнг томондан тўпни марказга узатди, ҳеч кимга тегмаган тўп Жокичга борди, Йованнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, Ғофуровнинг кейинги зарбаси Анзур Исмоилов томонидан қайтарилди!

17. УХХХХХ! Турғунбоев ҳимояда хатога йўл қўйди, Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди! Турсуновнинг зарбасидан кейин тўпни Қувватов ушлаб олди

14. ЗАРБААААА! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Муҳитдиновнинг чап қанотдан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллай олмади

11. Учрашувни кузатиш учун стадионга Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам ташриф буюрган

10. "Пахтакор"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни Султонов қайтарди, қайтган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди


6. Сулаймоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпи дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

6. Мезбонларнинг қарши ҳужуми, Касьян бирга бир вазиятга чиқишга уринди, Қувватов жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика