UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  0 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" Қўқонда дуранг қайд этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" Қўқонда дуранг қайд этди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ - 0:0
15 март 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Далер Тиллоев, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 5.Славко Лукич (99.Андрей Сидоров, 82), 7.Асадбек Собиржонов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шохназар Норбеков, 11.Мўминжон Мелиев, 13.Сардор Азимов (91.Якуба Бамба, 64), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқболжон Маликжонов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Георги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе (9.Беҳруз Садиллоев, 90), 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 79), 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 14.Файзулла Қамбаров, 18.Жасур Азимов, 99.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Олег Толмасов 6, Ойбек Қиличев 53.



ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин тугади, 0:0.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Қизилқум". Мате Ватсадзе ўрнига Беҳруз Садиллоев

89. Нестеров ўйинни давом эттиради

88. Ўйинда кичик тўхталиш. Нестеровга шифокорлар майдонда ёрдам кўрсатмоқда... 

85. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчак тўпидан сўнг Фарҳод Бекмуродов зарба берди, ноаниқ! 

82. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Славко Лукич ўрнига Андрей Сидоров

79. Ўзгариш. "Қизилқум". Шерали Жўраев ўрнига Муҳсин Убайдуллаев

74. ЗАРБАААААА! Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас яна Ҳасанов ажойиб зарба йўллади. Бу гал Нестеров дарвозамизни муқаррар голдан сақлаб қолди...Бу вазиятда тўп Шерали Жўраевнинг қўлига текканди, лекин айнан тўп қўлни топганди 




73. УХХХХ! Ўнг қанотдан жарима майдончага узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Нестеров ўз ўрнида...

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Собиржонов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди

64. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Норбеков ўрнига Бамба тушди

62. УХХХ! Григалашвилида имконият бўлганди, амма дарвозага зарба бера олмади

61. Бекмуродов зарба йўллади, бироз ноаниқ



56. ЗАРБААА! Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди! 

55. УУХХХ! Тўхтахўжаев ҳозир Норбековни йиқитди, хавфли жарима тўпи

53. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Ойбек Қиличев

51. ЗАРБА! Мўмин Мелиевдан аниқ зарба,лекин бироз кучсиз бўлди

48. Нестеров ҳамда ҳимоячи хатога йўл қўйишди. Сардор Азимов бу холатни кутмаган эди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. Ойбек Қиличев "Қизилқум"нинг узоқ давом этган ҳужумини зарба билан якунлади. Ноаниқ.

40. "Қизилқум"нинг узоқ давом этган ҳужуми, Салим Мустафоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди

35. Учрашувнинг 35 дақиқаси ортда қолди. Ҳисоб очилганича йўқ

27. ЗАРБААА! Славко Лукичнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Нестеров қайтарди! 

25. Чап қанотдан ерлатиб рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга Григалашвили бироз кечикди. Акс ҳолда ҳужумчимиз ҳисобни очиши мумкин эди...

23. ЗАРБАА! Ойбек Қиличевнинг пасидан кейин Элгужа Григалашвили рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

18. Шерали Жўраевнинг узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

9. ЗАРБААААА! Чап қанотдан тўп узатилди, Мўмин Мелиевнинг бош билан берган зарбаси рақиб дарвозасининг тўсинига тегиб қайтди

9. Ўнг қанотдан жарима майдончага етказиб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.

8. Хавфли вазият! Мате Ватсадзе бирга бир вазиятда зарба берди ва Музаффар Абдуллаев тўпни ушлаб олди 

6. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Олег Толмасов



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика