UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

29 йилда илк бор. Бугун "Пахтакор" "Спартак" билан ўйнайди. Championat.asia баҳсни Москвадан ёритади Янгиликлар

29 йилда илк бор. Бугун "Пахтакор" "Спартак" билан ўйнайди. Championat.asia баҳсни Москвадан ёритади

Ўзбекистонда энг кўп чемпион бўлган "Пахтакор" Москвада Россияда чемпионликка эришиш бўйича рекордчи "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бироз аввал "шерлар" Россия пойтахтига етиб келишди. Аэропортда "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзедан дастхат олганлар ҳам бўлди. 



"Пахтакор" Москвага 18 нафар футболчи билан ташриф буюрди. Элдор Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида БААда ўтаётган йиғинга йўл олишган. Улар "Спартак" билан баҳсда иштирок этишмайди. Шунингдек, жароҳатдан тикланаётган Акром Комилов, Жавоҳир Сидиқов ва Садриддин Абдуллаев ҳам Москвага ташриф буюришмади.

Дарвозабонлар

Санжар Қувватов
Умид Ҳамроев

Ҳимоячилар
Анзур Исмоилов
Фарруҳ Сайфиев
Алишер Салимов
Владимир Козак
Шерзод Аъзамов
Ҳожиакбар Алижонов

Ярим ҳимоячилар
Асад Собиржонов
Диёр Холматов
Сардор Собирхўжаев
Ҳумоюнмирзо Иминов
Одил Ҳамробеков
Достонбек Ҳамдамов
Жалолиддин Машарипов
Драган Черан

Ҳужумчилар

Эрен Дердийок
Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев


Сўнгги бор "Пахтакор" “Спартак” билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган эди. 29 йиллик танаффусдан кейин жамоалар бугун Москвада майдонга тушишади.

Расмий ўйинлар тоифасида “Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8тасида “Шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта “Спартак” зафар қучган. “Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. “Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда. "Спартак" сафида бугунги кунда 2014 йилги Жаҳон чемпиони Андре Шюррле, шунингдек Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Окритие Арена"да бўлиб ўтадиган ўйинни Россиянинг "Матч ТВ" телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 14:00да, Тошкент вақти билан эса 16:00да бошланади.

22.02.2020 йил соат 14.00 (02:00)да “Спартак“ — “Пахтакор“ учрашуви олдидан 1991 йилни ёд оламиз!        


Ўйинни ёритиш мақсадида Нарзулла Сайдуллаев ва Жаҳонгир Файзуллаев 22 февраль куни тушда Москвага етиб келди. Насиб қилса "Спартак" - "Пахтакор" учрашувини championat.asia сайти тўлақонли ёритиб боради.  



 


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика