UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00“Атлетико” академиясининг 14 ёшли тарбияланувчиси вафот этди  0 19:54Гейнрихдан Аҳмедовгача. Энг чиройли голлар ТОП-10  4 19:40Ўхшаш чеҳралар рукни (3-сон)  12 19:30РПЛ онлайн-турнири. Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  15 19:21Уругвай ТЖ бош мураббийи билан бирга 400 нафар ассоциация аъзоси истеъфога чиқарилди  0 19:20"The normal one". Барчаси Юрген Клопп ҳақида   3 19:14Фанат лига, бугун МЕССИ ва РОНАЛДУ мухлисларининг "саволлар жанги"  3 19:09«Ростов Арена» стадиони атрофида кучли ёнғин чиқди  1 18:52Унинг шарофати туфайли "Манчестер Юнайтед" супер трансфер амалга оширганди  2 18:38Суарес Уругвайдаги 500та эҳтиёжманд оилага 500 сават совға юборди  2 18:30"Фанат Суперлига". "Металлург" - "Локомотив" 3:3  45 18:22Olamsport: Қарғишга учраган жанг, америкалик боксчи вирус юқтириб олди ва бошқа хабарлар  0 18:18Минск дербиси. Таркиблар маълум  0 18:15"Фанат Суперлига". "Бухоро" - "Андижон" 2:4  112 18:00"Фанат Суперлига". "Сурхон" - "Машъал" 4:3  82

22.02.2020 йил соат 14.00 (02:00)да “Спартак“ — “Пахтакор“ учрашуви олдидан 1991 йилни ёд оламиз! Янгиликлар

22.02.2020 йил соат 14.00 (02:00)да “Спартак“ — “Пахтакор“ учрашуви олдидан 1991 йилни ёд оламиз!

Александр Мостовой 1991 йил “Спартак“ни чемпион бўлишига шубҳа қилмаганди.

ЦСКА мактабида шуғулланган, кейинчалик ўз бахтини “Спартак“да топган Россия афсонаси Собиқ Иттифоқ чемпионати тугашига 4та тур қолганида ҳеч қандай шубҳаси қолмаганди, ҳисобдаги сўнгги чемпионатда ғалаба қозонишига. Ўшанда у ЦСКАнинг асосий таркибида тўп тепаётган ёшликдаги дўстлари билан терма жамоа базасида кўришади. Бу ҳақда “По прозвищу Царь“ китобида шундай ёзилади:

“Торпедо“ (Москва)ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кетидан ЦСКАни, ягона голни жарима зарбасидан мен урдим ва биз армиячиларга етиб олдик. Лекин якунда чемпионлик ЦСКАга насиб этди. Бу чемпионат бўйича шубҳам бор. Сизларда иккита оғир ўйин бор, бири Тошкентда, иккинчиси Помирда.

Биз бу икки ўйин қийин бўлишини билардик, аммо ғалаба қозонишга ишончимиз комил эди. Шунда улар кулиб жавоб бердилар?

- Йўқ, Сизлар у ерда очко йўқотасизлар.

- Сизларда ҳам қийин ўйинлар бор.

- Биз учун хавотир олманг, нечта тур қолди, 7та! Демак, еттини иккига кўпайтирамиз, 14! Майли, 12 очко бизда.

- Қандай қилиб?

- Мана кўрасан!


Бу воқеани ҳозиргача эслайман. Нимадир бўлган ўша чемпионатда. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда биз мағлубиятга учрадик, Помирда эса дуранг. Якунда ЦСКА чемпион бўлди!

Бу, кейинчалик “Сельта“ афсонасига айланган Александр Мостовойнинг ҳикояси эди. Тарих учун эсладим. Ўша ўйинда таркиблар қуйидагича кўриниш олган эди:

Ўйин қайдномаси қуйидаги кўринишда бўлган.

Учрашув видеосини томоша қилинг 

“Пахтакор“ Марказий стадиони, 30 000 томошабин.

"Пахтакор" - "Спартак" 1:0

Гол: Андрей Пятницкий (24).

“Пахтакор“: Юрий Перескоков, Руслан Узоқов, Геннадий Денисов, Сергей Бондаренко, Нўмон Ҳасанов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мурод Алиев, 88), Миржалол Қосимов, Илҳом Шарипов, Андрей Пятницкий, Олег Синелобов, Игорь Шквирин (Шуҳрат Мақсудов, 79).

“Спартак“: Станислав Черчесов, Дмитрий Хлестов, Евгений Бушманов (Дмитрий Ананко, 12), Дмитрий Попов, Андрей Мох, Андрей Иванов, Геннадий Перепаденко, Валерий Карпин, Александр Мостовой, Федор Черенков (Игорь Козлов, 46), Дмитрий Радченко.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Пятницкий дарвозабондан бошланган олтинчи пасни голга айлантирганди. Бу ўйин “Пахтакор“ учун жуда муҳим бўлиб, фақат ғалабагина жамоани олий лигада олиб қолиши мумкин эди. “Спартак“ни эса аксинча, бу ўйин чемпионликдан маҳрум қилган. Помирда ҳам жамоа муҳим 1 очкони йўқотган.

Ўша куни стадионга ташриф буюрган 30 000 нафарга яқин мухлис, бошларидаги газеталардан ясалган қалпоқчаларни ёқиб байрам қилишган. Стадион бир неча дақиқа лава қайнаган қозонга ўхшаган. Бу ҳақда жамоа мухлиси Фахриддин Исамуҳамедов қуйидагича хотирлайди:

- Ооо, жуда даҳшатли вазият эди. Ўйиндаги ғалабадан сармаст бўлган мухлислар, бутун стадиондаги газеталар ёқилган эди. Лекин бу ўйиндаги ажиотажни бошқа кўрмадим.

“Бу мен майдонга тушган биринчи ўйин эди. Буни қарангки, 2019 йил “Спартак“ матбуот котибининг таклифига кўра Москвада бўлдим ва клуб структураси билан танишдим. Яқинда улар менга “Пахтакор“ билан ўйин ташкил қилиш мумкинлиги ҳақида айтишди ва шартларни айтишди. Мен ўз навбатида буни “Пахтакор“га етказдим, шу билан ўйин ташкил бўлиб кетди“, — дейди сайтимизнинг асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин.



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Фикрлар

+14   
15 фев 18:01:41
CA BOSS
Нодирхўжа бормисиз? ПАХТАКОРНИ жуда чиройли тарихини ёдимизга солдингиз,рахмат сизга!! Худо хохласа хозирги ПАХТАКОРни ўйинларига хам 30-40 минг одам кўришга киради стадионга... Омад ПАХТАКОРга!!
+12   
15 фев 19:38:09
sharipov odil
Футбол хотиралари.
1991 йил 19 октябр. СССР сунги 54 чемпионати 28 тур.
Уша куни марказий «Пахтакор» стадионида бизнинг севимли жамоамиз Москванинг «Спартак» жамоасига карши уйнаши керак эди.Интизорлик ва бироз хаяжон билан кутган кун хам келиб,мен уйиндан чамаси бир соат олдин стадион кассаллари олдига ошикдим.Аммо кассаларда бу вактда, яхши жойларга билет сотилиб булганлиги мени ранжитди.Хуллас нима киларимни билмай,узимга хос булмаган 22 секторга бориб,бир аммалаб жойлашдим (дарвоза ортига якин сектор).Хали уйин бошланмаган.Бироздан сунг не куз билан карайки бизнинг сектордан икки сектор нарирокдаги 24чи секторда (хотирам панд бермаятган булса) «Спартак» фанатларини бир катта гурухи утирган экан.Улар чамаси 150-200 нафар эди.Деярли хаммасини буйнида спартакка хос булган кизил шарф осилиб турар эди.Кизиги шундаки, бундан авваллари бизга ракиб жамоаларнинг фан клублари деярли ташриф буюришмас эди, бу ерда эса…
«Спартак» уша йили чемпион булиш учун астойдил харакат килаётган эди ва агар улар бугун галаба козонсалар, чемпионлик 90 фоизга накд булган булар эди.Фан клубнинг ташрифи хам шунга эди. Уйин биз кутган хужумкор рухда утди,аммо ташаббус «Пахтакор»да булиб куплаб хавфли хужумлар уюштирилиб турилди.Ракиб фан клуби эса хар хар замонда –«Спартак чемпион»-«Спартак чемпион» деб бакириб турар эди.Ракиблар жамоасида таникли футболчилар туп сурар эди бу уйинда,чунончи Карпин,Мостовой,Черенков шулар жумласидан.Аммо бизнинг таркиб чакки эмасди Г.Денисов,Пятницкий,Синелобов,Шквырин,Н.Хасанов ва ёш М.Косимовлар бор эди.Стадинга тупланган куплаб мухлислар уларни олкишлаб тез тез «тулкин» хосил килиб утиришар эди,ва бу холат уйинга узгача шукух бахш этарди.
Уйин охирлаб борар аммо голдан дарак йук эди.Нихоят тезкор хужумдан кейин 84чи дакикада Пяиницкий тупни узок масофадан тупни дарвозага йуллаб хисобни очади.Стадион бир зумда ларзага келди «ГОЛ».
Уйин шу хисоб билан якунланди.Уйин тугагач томошанбинлар узлари билан,ким бошга соябон ва яна кимдир устида утириш учун олиб кирган газеталардан рамзий машъалалар ёкиб, икки ракиб жамоаларига гуё миннатдолик изхор этгандек эдилар.
«Спартак» мухлислари эса жим ва боши эгик холатда,кутилмаган хисобдан изтиробда эдилар.Уларни атрофида хавфсизлик хизмати вакиллари посбонлик килиб туришар эди.Биз эса, яъни купчилик «Пахтакор» мухлислари,уларнинг ёнидан ута туриб -«ЦСКА чемпион» - «ЦСКА чемпион» деб баланд овозда таъкидлаб утар эдик.Чунки «Спартак»нинг маглубияти «ЦСКА»га чемпионликни такдим этар эди.
+10   
15 фев 19:15:26
→ Khorezm United ←
Nima uchun Paxtakor SSSR davrida kuchliroq bo'lgan?!

Sababi, yaxshi bilasiz, Rossiya futboli bizning futboldan bir bosh ustun bo'lgan va bo'lib kelmoqda ham. O'sha paytlarda Paxtakor tarkibining 70-80%i asli Rus millatiga mansub bo'lgan futbolchilardan iborat bo'lgan. Shuning uchun ham o'sha paytlarda Paxtakor kuchliroq bo'lgan.

Lekin baribir o'sha paytlarda Paxtakor o'sha tarkiblari bilan SSSR chempionatida hech qachon hatto kuchli 5 likka ham kirolmagan. Xuddi o'zimizni hozirgi ichki chempionatdagi o'rtamiyona jamoalar kabi o'rtamiyona jamoa bo'lib yurgan!

Endi esa hozirgi kunga kelib Paxtakor tarkibining deyarli 95%i o'zimizning g'irt O'zbek futbolchilaridan iborat bo'lib qolgan. Shuning uchun ham hozirgi Paxtakor SSSR davridagi Paxtakor kabi kuchli emas (menimcha bizning futbolchilar bilan o'sha davrdagi kabi kuchli bo'lolmasa ham kerak)!!!
+9   
15 фев 18:34:53
RAVSHANBEK OTA
Ха уша унутилмас утиб кетган даврлар менинг хам эсимда сакланиб колган . Галабали ягона голни Андрей Пятницкий Станислав Черчесов куриклаетган дарвоза турига жойлаштиргани асло эсимдан чикмайди ! Уша пайтлар Тошкентда булиб утадиган учрашувларга сафар уюштирувчи жамоалар орасида наинки " Спартак " гранд - гегемон ва фаворит хисобланган Киевнинг " Динамо " жамоалари хам юрак ховучлаб келишар эди . Бу дамлар футбол тарихида ва мухлислар калбларида абадул - абад сакланиб колади !
+9   
15 фев 18:13:11
Hikmat Shakirov
Шундай жамоага болалигимдан шу кунгача мухлис эканимдан бошим осмонда.
Ха айтгандек Nodirxuja c.asia сайтида эканимданхам жуда мамнунман, фб дахам, телеграмда хам уланганман. Буни эса сиз ва сайт ходимларига бўлган хурматимни бир еўриниши деб қабул қиласиз.
+6   
15 фев 18:51:49
Файзуллох79
CA BOSS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нодирхўжа бормисиз? ПАХТАКОРНИ жуда чиройли тарихини ёдимизга солдингиз,рахмат сизга!! Худо хохласа хозирги ПАХТАКОРни ўйинларига хам 30-40 минг одам кўришга киради стадионга... Омад ПАХТАКОРга!!
Ха тугри. Пахтакорнинг ажойиб, чиройли тарихини эслаб, хурсанд булдим. Хозир хам Пахтакор ёмон эмас.
Дунёда тилларда достон булган, буюк тарихга эга булган Ватанимнинг жамоаси Пахтакорга ОМАД тилайман.
+5   
15 фев 19:15:40
→ Khorezm United ←
Nima uchun Paxtakor SSSR davrida kuchliroq bo'lgan?!

Sababi, yaxshi bilasiz, Rossiya futboli bizning futboldan bir bosh ustun bo'lgan va bo'lib kelmoqda ham. O'sha paytlarda Paxtakor tarkibining 70-80%i asli Rus millatiga mansub bo'lgan futbolchilardan iborat bo'lgan. Shuning uchun ham o'sha paytlarda Paxtakor kuchliroq bo'lgan.

Lekin baribir o'sha paytlarda Paxtakor o'sha tarkiblari bilan SSSR chempionatida hech qachon hatto kuchli 5 likka ham kirolmagan. Xuddi o'zimizni hozirgi ichki chempionatdagi o'rtamiyona jamoalar kabi o'rtamiyona jamoa bo'lib yurgan!

Endi esa hozirgi kunga kelib Paxtakor tarkibining deyarli 95%i o'zimizning g'irt O'zbek futbolchilaridan iborat bo'lib qolgan. Shuning uchun ham hozirgi Paxtakor SSSR davridagi Paxtakor kabi kuchli emas (menimcha bizning futbolchilar bilan o'sha davrdagi kabi kuchli bo'lolmasa ham kerak)!!!
+5   
15 фев 19:15:34
Special_Man
Svet yoq. Shaharga qarab havas qilasan,kishi. Svet yoq,buyoqda bechora o'qituvchilarni tekshirishoradi. O'qituvchini tinch qo'yib, svetchilarni tekshiringlar. Bayramlarda mazut yoqyapmiz deb bahona qilishyapti. Svetchilar QISHLOQ va SHAHARga ajratmanglar. Chunki qish faslida ko'plab insonlar shaharga ommaviy ko'chyapti.
+5   
15 фев 17:57:59
AlisherAlisher
Pahtakorga Omad
+5   
15 фев 17:57:37
fc Surxon
Rossiyani hozirgi treneri stanislav cherchesov emasmi? varatar bo'lganmi? Paxtakor baribir uzb ni yuzi olg'a paxtakor
+4   
15 фев 19:11:22
piramida
1991 йил
14 сентябрь
Пахтакор - Арарат (Ереван) 3:1
28 сентябрь
Пахтакор - Шахтёр (Донецк) 4:1
19 октябрь
Пахтакор - Спартак (Москва) 1:0
+4   
15 фев 19:02:58
city
Уша уйинни стадиондан курганман. Бош вазир Мирсаидов 6 ёки 7 та мошина совга килган уйинчиларга. СССР футбол федерацияси бошлиги Колосков уша уйинга йил бошида четлатилган хакамни тайинлаган. Рагимов эди фамилияси янглишмасам. Лекин биттаям повод топа олмаган уйинга тасир утказиш учун. Хуллас Пахтакор Спартакни судия пудияси билан кушиб еб куйган........... Эх футболимизни кайси ахволга солиб куйиди а бу ........................... лар.
+3   
15 фев 17:59:01
fc Surxon
qanday o'yin bolgan qoyil 30 ming muxlis kelgan oyinni harorati 1000 bo'lgan
+1   
16 фев 02:10:52
Адолат тарафдори
city фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша уйинни стадиондан курганман. Бош вазир Мирсаидов 6 ёки 7 та мошина совга килган уйинчиларга. СССР футбол федерацияси бошлиги Колосков уша уйинга йил бошида четлатилган хакамни тайинлаган. Рагимов эди фамилияси янглишмасам. Лекин биттаям повод топа олмаган уйинга тасир утказиш учун. Хуллас Пахтакор Спартакни судия пудияси билан кушиб еб куйган........... Эх футболимизни кайси ахволга солиб куйиди а бу ........................... лар.
Уша Рагимов деганингиз, хозирги Асимов, Косимовларнинг ишини бажарганде а? Шунинг учун хам купчилик Уша Эски Пахтакорни хурмат килади. Мисол учун утган йилги Насафга карши булган уйиндаги холатлар эса Пахтакорга булган хурматни анча оркага суриб ташлайди.
+1   
15 фев 21:06:18
Alijon.M. Zarbdorlik
Nodirhoja ancha õsibsz qilayotgan ishiz va fikirlariz yoqdi tõgri monoda. Men paxta qoymayman meni tanizdmi õzi bir vaqtlar sal tortishgandik
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг