UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:12Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  57 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  13 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12

Эшитдик-да! Достонбек Ҳамдамов БАА клубига ўтади Янгиликлар

Эшитдик-да! Достонбек Ҳамдамов БАА клубига ўтади

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини хорижда давом эттиради.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Достонбек Ҳамдамов яқин кунлар ичида БААнинг "Ал Наср" клуби билан шартнома тузади. Ҳамдамовнинг "Пахтакор" билан шартномаси 31 декабрь куни якунига етди.

Достонбек бир неча кун давомида Дубайда оиласи билан хордиқ чиқарди ва Тошкентга қайтиб келди. Тез орада футболчимиз Дубайга шартнома тузиш учун боради.

Маълумот учун, Дубайнинг "Ал Наср" клуби 1945 йилда ташкил топган. Ўз уй ўйинларини 15058 томошабинга мўлжалланган "Ал Мактум" стадионида ўтказади. Жамоани айни пайтда хорватиялик Крунослав Юрчич бошқармоқда. БАА про лигасида 12та турдан кейин "Ал Наср" 24 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Клуб сафида Райан Мендес (Капо Верде), Брандли Кувас (Кюрасао), Диа Саба (Исроил), Тозе (Португалия) каби легионерлар фаолият олиб бормоқда.


Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика