UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  0 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  7 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  61 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор"га мағлуб бўлди ва ўтиш ўйинида ўйнайди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор"га мағлуб бўлди ва ўтиш ўйинида ўйнайди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 26-тур
ПАХТАКОР – АНДИЖОН 2:0
3 декабрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Гол: Драган Черан 32, 1:0 Жавоҳир Сидиқов 33, 2:0

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 77.Эрен Дердийок, 99.Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 11.Игор Сергеев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18. Хожимат Эркинов, 28. Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

“Андижон”: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнуд Авилов, 6. Бахтиёр Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдуллох Олимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнонов, 80. Шаҳбоз Жумабоев.
Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 11. Сирож Мелиев, 20. Асилбек Азизов, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 99. Жамшид Ҳомидов.


Пахтакор

Драган Черан - 32', Жавоҳир Сидиқов - 33'

Суперлига. 26-тур

03/12/2020, 14:00

0
:
2
Тугади

Андижон

45'
90'
32'  Драган Черан
33'  Жавоҳир Сидиқов



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Андижон" Суперлигада қолиш учун "Нефтчи"га қарши ўйнайди.

90. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда, воқеалар ривожи шу зайилда давом этса "Андижон" Суперлигада қолиш учун Про лигада иккинчи ўринни эгаллаган "Нефтчи" билан куч синашади.

81. Ўзгариш. "Пахтакор"да Сардор Собирхўжаев ўрнига Диёр Ҳолматов туширилди

80. Ўзгариш. "Андижон"да Шаҳбоз Жумабоев ўрнига ЖамшидҲомидов, Фарҳод Бекмуродов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров туширилди

77. Ўзгариш. "Пахтакор"да Анзур Исмоилов ўрнига Шаҳзод Азмиддинов, Аброр Исмоилов ўрнига Садриддин Абдуллаев туширилди

71. Огохлантириш. "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов огохлантирилди.

69. Ўзгариш. Абдулло Олимов ўрнида Сирож Мелиев ўйинни давом эттиради.

63. Зарбаааа. Эрен Дердийооок. Ҳужумчининг хавфли зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди

58. Ўзгариш. "Андижон"да Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Муҳаммад Йўлдошев туширилди

45. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

44. Зарбаааа.Эрен Дердийокнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Элдор Адхамов бартараф этди.

Меҳмонлар таркибида Фарҳод Сохибжонов фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг йўллаган икки зарбаси ҳавфли чиқди.

36. Зарбаааа. "Андижон" футболчисининг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбасини рақиб посбони осонликча ушлаб олди.

Учрашувда темп ошди. 

33. Гоооооол. "Андижон"га нималар бўлмоқда? "Пахтакор" биринчи голдан сўнг дарҳол иккинчи голни урди. Машариповнинг яна бир узатган тўпи ҳимоячилардан қайтгач, Жавоҳир яқин масофадан дарвозани ишғол қилди 2:0

32. Гоооооол. Драган Чераааан. Машарипов қанотдан оширган тўпни дарвозабон қайтаргач, Драган дарвозага аниқ зарба йўллади 1:0

25. Драган Черан рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган эди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

23. "Пахтакор"дан ҳавфли ҳужуууум. Ўйин тизгини мезбонлар томонида.

20. Мезбонлар жарима зарбасини "Андижон" ҳимоячилари бартараф этди. Элдор Адхамов маҳоратини кўрсатди.

12. "Андижон"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Ўйин тенгкурашлар остида давом этмоқда.

Икки жамоада ҳам иштиёқ ва хоҳиш юқори эканлигини сезиш қийин эмас. Тўп назорати майдон эгаларида.

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Демак, бошладик! 

Қизиқарли ўтиши кутилаётган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бошланиш арафасида.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "шерлар" 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган эди. 

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Андижон" керак бўлса икки ҳисса куч билан ўйнашга ва майдонда борини беришга мажбур. "Пахтакор" эса мухлислари кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Биргаликда воқеалар ривожини кузатамиз. 

Ишонинг бугун оддий ўйин бўлмайди, гарчи мезбонлар учун мазкур учрашув аҳамиятсиз бўлса, "Андижон" учун ҳаёт ва мамот ўйини бўлади. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари учун "Пахтакор" стадионида қўлга киритилган ҳар қандай очко муҳим ҳисобланади. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари. Суперлига 2020 мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика