UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  6 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13

А Серия. Шомуродов А Сериядаги дебют голини урган ўйинда "Женоа" мағлуб бўлди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов А Сериядаги дебют голини урган ўйинда "Женоа" мағлуб бўлди

А Сериянинг 9-туридан ўрин олган "Женоа" - "Парма" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Женоа" - "Парма" 1:2

"Луижи Феррарис"

Гол: Жервиньо (10, 0:1), Жервиньо (47, 0:2), Шомуродов (50, 1:2).

"Женоа" – Палеари, Гильоне, Гольданига, Бани, Пеллегрини, Лерагер, Бадель, Стураро, Сапата, Шомуродов, Скамакка.

"Парма" – Сепе, Бюси, Бруну Алвеш, Осорио, Гальоло (Лорини, 19), Куртич, Куцка, Карамо, Скоццарелла (Эрнани, 63), Жервиньо, Корнелиус.

Огоҳлантириш: Бюси (58), Карамо (67).

Дженоа

Элдор Шомуродов - 50'

Серия А . 9-тур

01/12/2020, 00:50

2
:
1
Тугади

Парма

Жервиньо - 10', Жервиньо - 47'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Maurizio Mariani

45'
90'
50'  Элдор Шомуродов
69'  Элдор Шомуродов (Горан Пандев)
69'  Лукас Лерагер (Миха Зайц)
77'  Милан Бадель
81'  Милан Бадель (Витторио Париджини)
81'  Паоло Гильоне (Марко Пьяца)
84'  Маттиа Бани
88'  Маттиа Бани (Маттиа Дестро)
10'  Жервиньо
10'  Юрай Куцка
19'  Риккардо Гальоло (Венсан Лорини)
47'  Жервиньо
58'  Максим Бузи
62'  Маттео Скоццарелла (Эрнани)
67'  Янн Карамо
73'  Максим Бузи (Симоне Якопони)
73'  Янн Карамо (Альберто Грасси)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Марандан жуда ҳам хафаман. Унинг 69-дақиқадаги қарори жамоанинг зарарига ишлади.90+4. Рус шарҳловчисидан идеал иқтибос: - Бугунги ўйинда бутун бир жамоани захирага олиб, Шомуродовни қолдириш керак эди.

90+3. Ҳуллас No Eldor, No Party. Элдор кетди, ўйин ўлди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.... Пандев ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

88. Жервиньо қулай имкониятга эга бўлди. Рақибларини алдаб ўтиб, 16 метрликнинг устидан ноаниқ зарба йўллади.

82. Шомуродов борлигида "Женоа" яхши ҳужумлар уюштираётганди. 69-дақиқадае кейин "Женоа" ҳали ҳужумга ўтмади ҳам.

79. Негадир менга "Женоа"нинг ўйини ёқмай кетди. Жуда секин ва ҳужумдаги темп паст.

76. Менинг кўзимга шундай кўриняптими ёки сизга ҳам шундай туюляптими?! Негадир "Женоа" ҳужум қилмай қўйгандек.

73. ЗАРБАААААААА!!! Карамонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

71. УХХХ!! Пандев ҳужумдаги Скамакка томон тўпни оширди. Дарвозабон жойини тарк этиб, тўпни ушлаб олди.

69. Ғалати қарор! Бугун минусга ўйнаётган Скамакка қолиб, Шомуродов ўрнига Пандев туширилди. Энди ухласангиз ҳам бўлади(

67. ЗАРБАААА!!!! Элдорнинг пасидан кейин Баделж зарба берди. Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди!

66. "Женоа"нинг икки қаноти футболчиларининг кетида тиним ишида унум йўқ экан. Деярли ҳар бир тўп узатилиши ҳимоячидан ўтмаяпти.

 63. Осорионинг Шомуродовга оширган тўпи майдондан ташқарига чиқиб кетди.

60. Бу орада Роландо Маран ҳам огоҳлантирилди. 

58. Пеллегринини тўхтатгани учун Буси огоҳлантирилди.

57. УХХХХХ!! Стураронинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!!

55. Тўғрисини айтаман, бугун Элдор гол уришини билгандим, кутгандим!!

50. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ШОМУРОДООООООООООВВВВ!!! ГОЛ ГОЛ ГОЛ ГОЛ ГОЛ ГОЛ ГОЛ ГОЛ!!!!! Томоғим ҳозир овоздан қолади!

47. ГОЛ! Жервиньодан дубль!


46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Танаффус!! Бироз асабий ўтган тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБААААААААААААААА!!! Жервиньо кучли зарба билан дарвозанинг тўсинини нишонга олди!

44. УХХХХ!! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Қанотдан оширилган тўпга Карамох бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

41. ЗАРБАААААА!! Чап қанотдан оширилган тўпга Жервиньо кучли зарба берди. Бироз ноаниқ.

37. Стураро ўзини Де Брюйнеман деб ўйлади чоғи, Скамаккага жуда мураккаб пас берди. Пас жуда ноаниқ кетди.

30. СКАМАККАААААА!! Бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Ўйиннинг бошидан Скамакка минусга ўйнашда давом этади.

28. ЗАРБААААА!! Тўп Шомуродов томон узатилди. Бироқ ҳаводаги курашда ҳимоячи устун келди. Қайтган тўпга Баделж анчагина ноаниқ зарба йўллади.

26. "Женоа" босим уюштирмоқда. Аммо ҳозирча бунинг фойдаси бўлмаяпти.

22. Стураронининг жаримадан оширган тўпини дарвозабон чиқиб уриб юборди.

16. УХХХХХХ!!!!! ШОМААА!!! Икки рақибини алдаб ўтди ва рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Зарбани Сепе қайтарди!!!


14. "Женоа" босимни бошламоқда. Қанотдан оширилган тўпга Скамакка ва Шомуродов зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни олдинга чиқариб юборди.

10. ГОЛ! Жервиньо ҳисобни очди.

8. УХХХХХХ!!! Меҳмонлар гол уришга яқин келди. Корнелиус яна бир бор дарвозага яқинлашиб келди. Голданига хавфни бартараф этди.

5. УХХХХХХ!!! Ҳисоб очилишига саааааалл қолди. Корнелиуснинг зарбаси "Женоа" дарвозаси устунига тегиб қайтди.

2. ЗАРБААААААА!!! Шомуродов тўпни рақибидан олиб қўйди ва Скамакка рақиб пости томон зарба берди. Агар гол бўлганида Элдордан иккинчи ассистни кўрган бўлардик.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!! Футболчимизни Ўзи қўлласин!

- Жамоалар Диего Марадона хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадион узра А Серия мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари!! "Луижи Феррарис"да биз бугун Элдор Шомуродовнинг ўйинини кузатамиз ва унга мухлислик қилиб қоламиз!!! Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика