UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  6 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  5 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

Ла Лига. "Реал Мадрид" ишончли ғалабага эришди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" ишончли ғалабага эришди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

Ла Лига 8-тур доирасидаги "Реал Мадрид" - "Уэска" ўйини бўлиб ўтди.

Реал Мадрид – Уэска 4:1 (2:0, 2:1)
31 октябрь, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар
: 1:0 – 40 Азар, 2:0 – 45 Бензема, 3:0 – 54 Вальверде, 3:1 – 74 Феррейро, 4:1 – 90 Бензема.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Марсело, Рамос, Милитао, Васкес (Менди, 52), Каземиро (Кроос, 69), Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 60), Вальверде (Иско, 60), Асенсио (Родриго, 60), Бензема.

"Уэска" – Фернандес, Сиовас, Пулидо, Маффео, Луизинью (Сильва, 83), Гарсия (Вальдеррама, 57), Москера, Онтиверос (Галан, 46), Нвакали (Сандро Рамирес, 57), Серхио Гомес (Феррейро, 46), Рафа Мир.

Огоҳлантиришлар: Сиовас (79), Сандро Рамирес (88).


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати


Реал Мадрид

Эден Азар - 40', Карим Бензема - 45', Федерико Вальверде - 54', Карим Бензема - 90'

Примера Дивизион . 8-тур

31/10/2020, 18:00

1
:
4
Тугади

Уэска

Дэвид Феррейро - 74'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
40'  Эден Азар
40'  Федерико Вальверде
45'  Карим Бензема
45'  Лукас Васкес
52'  Лукас Васкес (Ферлан Менди)
54'  Федерико Вальверде
54'  Карим Бензема
60'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
61'  Федерико Вальверде (Иcкo)
61'  Марко Асенсио (Родриго)
69'  Каземиро (Тони Кроос)
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
46'  Серхио Гомес (Дэвид Феррейро)
46'  Хавьер Онтиверос (Хави Галан)
57'  Келечи Нвакали (Сандро Рамирес)
57'  Борха Гарсия (Эухени Валдеррама)
74'  Дэвид Феррейро
74'  Рафа Мир
79'  Димитрис Сиовас
83'  Луисиньо (Гастон Сильва)
88'  Сандро Рамирес




Ушбу саҳифада чрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун раҳмат, соғ ва саломат бўлинг азизлар!

90+3-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" ишончли ғалабани расмийлаштирди. 

90+2-дақиқа. Қарши ҳужумда "Реал"нинг тўрт футболчиси 1 ҳимоячига қарши чиқиб келишди, лекин Родриго тўпни қизғангани туфайли ҳисоб ўзгармай қолди. Ажойиб вазият кўкка совурилди.

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бенземадан дубль! Марсело тўпни жарима майдончаси ичига етказди, Родриго курашда чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни Бенземага ташлаб берди ва франциялик ҳужумчи боши билан ўзининг иккинчи голини уриб қўйди. 

87-дақиқа. 35 ёшда бўлишига қарамай, тиним билмаётган Лука Модричга нисбатан рақиб қўполлик ишлатди.  

85-дақиқа. "Реал Мадрид" тўпни асосан марказда ва рақиб дарвозасига яқинроқ ҳудудда ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.  

82-дақиқа. Футболчилар чарчагани сабабми ёки "Уэска" таваккал қилиб кўпроқ футболчилар билан олдинга ўтаётгани сабаблими, марказга яқин ҳудудларда катта бўшлиқ юзага келмоқда ҳамда жамоалар жуда тез ҳужум чизиғига етиб боришмоқда.  

80-дақиқа. Рақибнинг қарши ҳужумини тўхтата олган Ферлан Менди шу заҳоти олдинга ўтди, лекин тўпни шерикларига аниқ етказиб бера олмади. 

79-дақиқа. Сариқ карточка! Димитрис Сиовас огоҳлантирилди.

77-дақиқа. "Уэска" Куртуа дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда, "қаймоқранглилар" эса асабий якунни исташмаяпти.  

76-дақиқа. Голдан руҳданган меҳмонлар яна олдинга боришда давом этяпти. 

74-дақиқа. ГООООЛ! Давид Феррейро ҳисобни қисқартирди! Чап қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин Давид Феррейро олис устун яқинидан тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. 

70-дақиқа. Чап қанотдан олдинга ўтиб келган Рафаэль Мир кучсиз тарзда зарба йўллади ва тўп Куртуанинг қўлларига бориб тушди. 

67-дақиқа. Ҳисоб "Мадрид" футболчилари эркин ҳаракат қилишига имкон яратмоқда. Шу сабабли Зидан шогирдлари рақибга ҳатто ҳужум қилишга ҳам имкон қолдиришмаяпти. 

64-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Серхио Рамос тўпга биринчи бўлиб етиб борди, аммо ниятига ета олмади.  

62-дақиқа. Винисиус тезлигидан фойдаланиб рақибларини ортда қолдирда ва тўпни Бенземага аниқ етказиб берди, аммо Каримнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

60-дақиқа. Ўзгариш! Азар, Вальверде ва Асенсио учун бугунги ўйин якунланди. Винисиус, Родриго ва Иско майдонга туширилди.

58-дақиқа. Меҳмонлар ҳеч бўлмаса битта гол уриш умидида олдинга боришга уринмоқда.

57-дақиқа. Ўзгариш! Борха Гарсия Фрейре ва Келечи Нвакали майдонни тарк этди ҳамда Сандро Рамирес билан Вальдеррама ўйинга қўшилди. 

Учрашув тақдири амалда ҳал этилди. 

53-дақиқа. ГООООООЛ! Федерико Вальверде! Карим Бенземадан тўпни қабул қилиб олгач, Феде узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. 

52-дақиқа. Ўзгариш. Лукас Васкес ўрнига Ферлан Менди ўйинга қўшилди. 

49-дақиқа. "Уэска" чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин муваффақиятсиз.

47-дақиқа. Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаолроқ бошлашди. 

Азар тўпни йўқотилгач, яқин орадаги барча шериклари тезда курашга киришишди ва Марселони тўпни рақибдан олиб қўйди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Уэска" бошлаб берди.

Меҳмонлар таркибида ўзгариш амалга оширилди.   

Бош ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олди. 

45+2-дақиқа. Такрорий лавҳани кўриб, барчаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳакам ўйинни марказдан бошлашга рухсат берди. 

Лукас Васкес ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди.

45+1-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема яқин масофадан дарвозабонни доғда қолдирди! 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Гол уриб олгач, "Реал Мадрид"нинг иши анча енгиллашиши ва ҳужумда бўш зоналар очила бошлаши аниқ.

40-дақиқа. ГОООООООЛ! Эден Азар ҳисобни очди! Бельгиялик футболчи Федерико Вальвердедан тўпни қабул қилиб, тезда дарвоза томонга ўгирилди ва кучли зарба билан чиройли гол муаллифига айланди. Биз билгандик, биз кутгандик!

37-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. "Реал Мадрид" рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келаётган бўлса, меҳмонлар сабр билан ўз имкониятларини кутишмоқда.  

35-дақиқа. "Уэска" рақиб прессингига қарамай, ҳимоядан чиройли тарзда чиқиб кета олди. 

32-дақиқа. Каземиро-Асенсио-Васкес фаол ҳаракат қилиб, прессинг эвазига тўпни олиб қўйишди. 

30-дақиқа. Тўп учун курашда Эдер Милитао тезлигини намойиш қилди ва рақиби Рафа Мир қоида бузишдан бошқа чора топа олмади.  

28-дақиқа. Серхио Гомес ("Уэска") узоқ бурчакда тўпга етди ва зарба берди, лекин тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

27-дақиқа. Бурчак тўпи тепиш навбати меҳмонларда. Бу борада ҳисоб 3:1 "Реал Мадрид" фойдасига.

26-дақиқа. Эден Азар яна "оффсайдда". Ҳозирча Эден киришиб кетиши бироз қийин бўлмоқда.  

Кейинги уринишда Марселонинг қанотдан узатмасига Серхио Рамос биринчи бўлиб етиб келди ва зарба йўллади, дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

24-дақиқа. Марко Асенсио жарима зарбасидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, дарвозабон хавфни бартараф этди.  

23-дақиқа. Навбатдаги ҳужумни Каземиронинг ноаниқ тўп узатиши бузиб қўйди.

Рафа Мир ГОЛ урди, лекин ҳимоячилар бекорга тўхтаб қолмаган экан. Ён чизиқдаги ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди.  

20-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Феде Вальверде зарба билан якунлади, лекин ноаниқ.

17-дақиқа. "Қироллик клуби" тўпни назорат қилиб, рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини излаш билан оввора.

14-дақиқа. Марказда Лука Модричга нисбатан қоида бузилди.  Хорватиялик тезда тўпни ўйинга киритди ва Эден Азар ноқулай ҳолатда бўлишига қарамай, тўпни дарвоза томон йўллади, ноаниқ. 

13-дақиқа. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни уюштирмоқчи эди, лекин Куртуа чиқиб келиб, тўпни эгаллаб олди. 

12-дақиқа. Марко Асенсио тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб бермоқчи бўлди, аммо бунга ҳимоячи йўл қўймади ва яна бурчак тўпи. 

11-дақиқа. Лукас Васкес тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди.

9-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумда Бензема вингер ролига ўтган бўлса, Эден Азар ҳужум марказига кўчганди, лекин бельгиялик ўйинчи тўпни қабул қилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди. 

7-дақиқа. Хавфли вазият! Рафа Мир ўнг қанотга яқин ҳудуддан жарима майдонига кириб келди ва кучли зарба берди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Ушбу вазиятда Эдер Милитао рақибига етолмай қолганди.

6-дақиқа. Лукас Васкес қанотидан янги ҳужумни бошлаб бермоқчи эди, лекин тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

4-дақиқа. "Реал Мадрид" учрашувдаги биринчи бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Лекин "қаймоқранглилар" ундан наф чиқара олишмади. 

Майдон марказида рақибини охиргача тақиб қилиб борган Лукас Васкес тўпни олиб қўйганди, лекин ҳакам қоида бузилганини қайд этди. 

3-дақиқа. Прессинг натижасида "Уэска" вакили Вальвердедан қўрқиб кетиб, тўп оширишда ноаниқликка йўл қўйди. 

2-дақиқа. Марко Асенсио ва Карим Бензема бир-бирларига тўпни ошириб, олдинга ўтишга уриниб кўришди, аммо ҳимоячилар Асенсиодан тўпни олиб қўйишга эришишди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб футболчилари майдонга тушиб келишди ва ўйин аввалидаги расмиятчиликларни ҳал этиб олишмоқда.

Стадионда мезбонлар мадҳияси жаранг сочмоқда. Наманганлик мухлисларга ушбу қўшиқ жуда таниш туюлаётган бўлса ажаб эмас.

"Эл Класико"даги ғалабадан кейин "Реал Мадрид" ЕЧЛ доирасида Германияда дуранг қайд этди.

Эътиборли жиҳати узоқ танаффусдан кейин Эден Азар катта саҳнага қайтмоқда.



Реал Мадрид

Эден Азар - 40', Карим Бензема - 45', Федерико Вальверде - 54', Карим Бензема - 90'

Примера Дивизион . 8-тур

31/10/2020, 18:00

1
:
4
Тугади

Уэска

Дэвид Феррейро - 74'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
40'  Эден Азар
40'  Федерико Вальверде
45'  Карим Бензема
45'  Лукас Васкес
52'  Лукас Васкес (Ферлан Менди)
54'  Федерико Вальверде
54'  Карим Бензема
60'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
61'  Федерико Вальверде (Иcкo)
61'  Марко Асенсио (Родриго)
69'  Каземиро (Тони Кроос)
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
46'  Серхио Гомес (Дэвид Феррейро)
46'  Хавьер Онтиверос (Хави Галан)
57'  Келечи Нвакали (Сандро Рамирес)
57'  Борха Гарсия (Эухени Валдеррама)
74'  Дэвид Феррейро
74'  Рафа Мир
79'  Димитрис Сиовас
83'  Луисиньо (Гастон Сильва)
88'  Сандро Рамирес
 

ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид": Куртуа, Марсело, Рамос, Милитао, Васкес, Каземиро, Модрич, Азар, Вальверде, Асенсио, Бензема.

"Уэска": Фернандес, Сиовас, Пулидо, Маффео, Луизинью, Гарсия, Москера, Онтиверос, Нвакали, Серхио Гомес, Рафа Мир.


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика