UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  9 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  6 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" майдонида йирик ҳисобдаги иродали ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" майдонида йирик ҳисобдаги иродали ғалабага эришди

Футбол бўйича Англия чемпионати 5-тур баҳслари давом этади.

Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:4

18 октябрь, 00.00, «Сент-Жеймс Парк»

Гол: Шоу (2-автогол), Магуайр (23), Фернандеш (86), ван-Биссака (90), Рэшфорд (90+6).

Ньюкасл – Дарлоу, Крафт, Льюис, Фернандес, Ласселс, Хэйден (Шер, 50), Шелви, Сен-Максимен, Хендрик (Альмирон, 88), Жоэлинтон (Фрейзер, 72), Уилсон.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Жеймс (ван де Бек, 77), Мактомини, Мата, Фред (Погба, 69), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.

Ньюкасл

Люк Шоу - 2'

Премьер-лига . 5-тур

18/10/2020, 01:00

4
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Харри Магуайр - 23', Бруну Фернандеш - 86', Аарон Уан-Биссака - 90', Маркус Рэшфорд - 90'

Стадион: St James' Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
2'  Люк Шоу
49'  Айзек Хейден (Фабиан Шер)
67'  Эмиль Крафт
72'  Жоэлинтон (Райан Фрэйзер)
88'  Джефф Хендрик (Мигель Альмирон)
20'  Бруну Фернандеш
23'  Харри Магуайр
23'  Хуан Мата
37'  Дэниел Джеймс
58'  Бруну Фернандеш
69'  Фред (Поль Погба)
76'  Дэниел Джеймс (Донни ван де Бек)
86'  Бруну Фернандеш
86'  Маркус Рэшфорд
90'  Аарон Уан-Биссака
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Хуан Мата (Неманья Матич)
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Бруну Фернандеш

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! "Манчестер Юнайтед" бугун ирода намойиш қилди ва 1:0дан кейин таслим бўлмасдан, 4та гол урди. Ажойиб ўйин учун раҳмат айтамиз.

90+6. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Бугун икки голга ассистентлик қилган Рэшфорд гол урди. МЮ илк дақиқаларда ўтказиб юборилган голига 4 марта жавоб берди.

90+4. ЗАРБААААААААА!!!! Брунунинг кучли зарбаси бирозззз ноаниқ кўриниш олди.

90+2. Мата алмаштирилди. Бугунги маэстро у бўлади аслида. Ажойиб ўйин учун раҳмат испаниялик кичик даҳо.

90. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ВАН-БИССАКААААААА!!! НУҚТА!!! Ҳудди ўша тўққизлик яна бир голни қабул қилиб олди.

88. Энди "Ньюкасл" босимни бошламоқда. Деярли бутун жамоа рақиб ярим майдонида.

86. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Матанинг заргарона пасидан кейин Рэшфорд тўпни ажойиб тарзда Брунуга оширди. Фернандеш эса тўққизлик томон тўпни киритиб юборди!!!!! Ажойиб ўйин давом этади.

83. Брунунинг паси ҳаммадан ўтиб кетди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдондан ташқарига чиқиб кетди.

80. МАГУАЙЙЙРРРРР!! Кутилмаганда рақиб жарима майдончаси ёнига кириб келиб, кучли зарба берди. Зарба ноаниқ кетди. Умуман олганда яхши уриниш бўлди.

77. Кутилган ўзгариш. Ван де Бек майдонга тушди, Жеймс майдондан олинди.

72. Бугунги ўйиннинг икки қаҳрамонларидан бири (де Хеа ҳам) Дарлоу кичик жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

70. Люк Шоунинг зарбасини Дарлоу ушлаб олди.

69. ЗАРБААААААААА!! Шелвининг зарбасини Де Хеа қайтарди!!

68. Погба майдонга тушишга тайёрланмоқда.

66. ДАРЛОУУУУУУУУУ!!! Матанинг пасидан кейин Рэшфорд рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Дарлоу тўпни қайтарди!!! Оффсайд қайд этилди, аммо бу ерда гол бўлганида ВАР уни инобатга оларди.

62. Фернандешнинг бугун омади келмаяпти. Унинг зарбасини Дарлоу ушлаб олди.

61. Ван-Биссаканинг яна бир зарбасини Дарлоу ушлаб олди.

59. ЗАРБАААААААА!! Матанинг бурчакдан оширган тўпига Магуайр боши билан ажойиб зарба берганди. Дарлоу ожиз қолган пайтда Шелви жамоани қутқарди!

58. ЙЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚҚ!!! Брунунинг пенальтидан йўллаган зарбасини Дарлоу қайтарди!!! УХХХХХХХХХХХ!!!

57. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!!! ВАР  бу ерда Рэшфордга қарши жиддий қўполлик борлигини маълум қилди!!!

55. ВАР ишга тушди. "Ньюкасл" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Умуман олганда пенальтига асослар етарлича. Кузатамиз.

52. ЗАРБААААААААА!!! Фреднинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

51. ДАВИИИИИИДДДДДДДД!!! Алан Сент-Максимен МЮ жарима майдончаси ичида Магуайр ва Линдельофни истаганича алдаб, тўпни марказга Уилсонга оширди. Тахминан 4 метрлардан йўлланган зарбани Давид Де Хеа чизиқнинг устидан қайтарди!!!!!

49. Фернандешнинг кучли зарбаси стадиондан ҳам ўтиб, кўчага чиқиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишди. Ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти.

Биринчи бўлим якунланди. Ухлаб қолиш йўқ. Иккинчи бўлим бундан ҳам яхши ўтади.

45+2. ЖЕЙММСССС!!! Жуда қулай вазият юзага келганди. Тўпни дарвозабонга осонлик билан ташлаб берди у.

Ажойиб ўтган биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорднинг зарбасини Дарлоу қийинчилик билан қайтарди!

42. Фернандешнинг биринчи бўлимдаги ўйинини 5 баллик тизимда 2га баҳолаган бўлардим. Португалиялик бугун жуда кўп хато қилиши билан бирга, тўпни рақибларига топшириш билан банд. Иккинчи бўлимда унинг ўрнига Погба ёки ван де Бек майдонга туширилса ажабланманг.

40. Жароҳатланган Рэшфорд ва Сент-Максимен майдонга қайтди. 

37. Майдонда тартибсизлик. Сент-Максименга қарши қўпол ўйнади Жеймс. Ростдан ҳам ўроқ билан ўриб юборгандек бўлди. Сариқ карточка ҳам кўрсатилди унинг боши юқорисида.

36. МЮ негадир доимо бир хил услубда ўйнамоқда. Қандайдир чиройли тактик услублар, мураббий чизгилари кўринмаяпти. Фақатгина футболчиларнинг маҳорати ва имправизацион вазиятлар орқали ўйин ташкиллаштирилмоқда.

34. Жеймснинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

30. ДЕ ХЕААААААААААА!!!! Сент-Максименнинг кучли зарбасини қайтарди ва Давид дарвоза тўсинига урилиб, майдонга ётди. Оғриқли вазият.

29. Рэшфорд ўз услубида, чап қанотда тўпни ўнг оёғига тўғрилаб, рақиб дарвозаси томон зарба берди. Дарлоу ўз ўрнида.

27. Ван-Биссака доимгидек чиройли подкатлари билан олқишларга сазовор бўлмоқда. Сент-Максимен марказда МЮнинг бир неча футболчиларини алдаб ўтаётган вақтида Аарон подкати билан тўпни қайтариб юборди.

25. Бугун диспетчерлик ролида Мата бўлмоқда. Бруну ҳужумга, Мактомини эса ҳимояга ёрдам бермоқда.

23. ГАРРИИИИИИИИ!!!!!! Шоунинг бурчакдан оширган тўпига Гарри Магуайр боши билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди!!! МЮ ҳам майдонда!

23. ЗАРБАААААА!! Матанинг зарбасини Дарлоу қайтарди!

22. Қанотдан оширилган тўпга Шелви зарба берди. Қизиғи, Линдельоф ҳам Магуайр ҳам унга қаршилик қила олмади. Яхшики, Де Хеа бу сафар хато қилмади.

21. Гол инобатга олинмади. Ўйин 1:0 ҳисобида давом этади.

20. ГОЛ! Бруну гол урди. Ҳозир гол инобатга олинмайди. Мата оффсайдда эди. 

19. Ташаббус манкунианликлар томонида. Лекин "қизиллар" жуда бўш ўйнаяпти.

17. ЗАРБААААААА!! Рэшфорд чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Ноаниқ.

14. ЗАРБААААААА!! Жеймснинг пасидан кейин Рэшфорд рақиб постини нишонга олди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

13. Бизга Алекс Теллес кўрсатилмоқда. У айнан Люк Шоу билан рақобатлашиши керак.

10. МЮдан унчалик хавфли бўлмаган ҳужум. Фреднинг паси Ван-Биссака томон етиб борди. Бироқ ҳимоячининг рақиб жарима майдончаси ичидаги пасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

7. Дэн Жеймс кичик рейд уюштириб, ҳимоячилар таъқиби остида рақиб пости томон зарба йўллади. Ноаниқ.

4. Шоунинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Фреднинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

2. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Крафтнинг пасидан кейин Шоу тўпни дарвозасига киритиб юборди. Муаммолар гирдобидаги МЮ қийин ҳолатга тушиб қолмоқда!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, кутиб олинг, "Сент-Жеймс Парк" стадионига "Ньюкасл" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари тушиб келишди.

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай. Жамоалар майдонга чиқиб келишса бўлгани.

- Ҳурматли футбол мухлислари, бугун "Сент-Жеймс Парк" стадионида "Ньюкасл" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика