UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  8 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  1 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  114 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" 1:6. Изохсиз Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" 1:6. Изохсиз

Англия чемпионати 4-туридан ўрин олган “Олд Траффорд”даги беллашув 20:30 да старт олади.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 1:6

20.30, «Олд Траффорд»

Голлар: Фернандеш (2-пен), Ндомбеле (4), Сон (7), Кейн (31), Сон (37), Орье (51), Кейн (79).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака, Матич (МакТомини, 46), Бруну Фернандеш (Фред, 46), Погба, Марсьяль, Рэшфорд, Гринвуд (ван де Бек, 68).

Тоттенхэм – Льорис, Регилон, Санчес, Орье, Дайер, Хейбьерг, Сиссоко, Ламела (Моура, 46), Ндомбеле (Алли, 69), Сон Хён Мин (Девис, 73), Кейн.

Огоҳлантириш: Байи (64), Шоу (84).

Четлатиш: Марсьяль (29).

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. No Comment

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Шоу Моурани "наглий чопгани" учун сариқ карточка олди.

81. Айтганча, эртага Англияда трансферлар ойнаси ёпилади. Шундан кейин янгиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. МЮ улгурса улгурди. Бўлмаса бу ҳимоячилар билан ҳали 35 тур ўтказиши керак.

79. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Кейн пенальтидан унумли фойдаланди!!!

78. ПЕНАЛЬТИИИИ!!!! Погба Регилонни йиқитди!!!

75. Регилоннинг зарбасини Байи қайтарди.

72. Кейн МЮни аяди. Унинг зарбасини Де Хеа қайтарди.

70. МЮнинг ўйинини биргина трансфер ўзгартириши мумкинми ёки мураббийни алмаштириш керакми?

66. Моур яна трибунаости йўлакка кириб кетди. Ўрганиб қолдик. У ҳам зериккан бўлса керак.

62. МЮ кам гол ургани учун "Тоттенхэм"га раҳмат айтиши керак.

57. Ндомбеленинг зарбаси ноаниқ кетди.

54. Шоунинг жаримадан узатган тўпига Погба боши билан ноаниқ зарба йўллади.

52. Моуриньо  кўрсатилди, жуда жахлдор, нимадандир норози. Менимча у шу натижа орқали МЮдан аламини олмоқчи.

51. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Орьенинг зарбасини Де Хеа қайтара олмади. МЮ парчаланиб кетди. Бешга бир.

49. Погба ҳужумга ўтди ва Орьени фол ишлатиб йиқитди. Тўп "Тоттенхэм" футболчиларига олиб берилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- МЮда ўзгариш. Бруну ўрнига Фред майдонга тушди.

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтмоқда. 1:4!

Биринчи бўлим Ту-га-ди.

45+2. Кейннинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Энди Моур бемалол ўтириб, ўйинни томоша қилмоқда. Албатта, масала ҳал бўлган, эконом режим яхши кетмоқда.

43. "Тоттенхэм" кулиб ташлаяпти. Истаганича ўйнаяпти ва энди рақибини аямоқда. Сезаётган бўлсангиз, жамоа ҳужумларни камайтириб ташлаб, тўпни олдинга тепиб юбормоқда.

41. Кўриниб турибди, МЮ футболчиларининг кайфияти тушиб кетган, улар умуман ўйнашмаяпти.

38. МЮ етиб келди. МЮ жамоа эмас. МЮ энди топ-жамоа эмас. Салом, Эд Вудворд! Таблога қаранг, натижа қандай экан?! Магуайр, Де Хеа, Байи ҳеч қандай вазифани бажармаяпти.

37. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! СОНННННННН!!!! Тамом!

35. Гринвуд олдинга тезкор қадамлар орқали кетаётганди. Унинг Марсьяльга узатган пасини аввалига Санчес кейинчалик Орье қайтариб юборди.

31. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин Сон тўпни олиб қўйди ва Кейнга оширди. Харри эса вазиятдан унумли фойдаланди!

30. Ламеланинг зарбаси ноаниқ кетди.

29. ҚИЗИЛЛЛЛ!!! Ламелага қарши фол ишлатгани учун Марсьяль четлатилди! Лекин бу ерда қизилга тортмасди вазият.

28. БАЙИИИИИИ!!! У Ндомбеленинг кучли зарбасини ўзига олиб, жамоани голдан қутқарди!

26. ЗАРБАААААААААА!! Орьенинг кучли ва хавфли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Уххххх!!! Ҳисоб 1:3га ўзгариши мумкин эди.

23. ЗАРБААААААААА!! Гринвуднинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

20. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорднинг зарбасини Льори дарвозаси устуни қайтарди!

18. МЮда стандарт. Кузатамиз. Яхши нуқта.

15. Погба ҳамда Бруну яхши ўйнамоқда. Бироқ ҳужумлар ўхшамаяпти.

13. Йўқ. Вазиятни ҳимоячилар бартараф этишди.

12. "Тоттенхэм"да жуда хавфли стандарт! Гол бўлиши ҳам мумкин.

10. МЮ ҳужумга ўтаётганди, Марсьяль йиқитилса ҳам бош ҳакам индамади. 

7. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Кейннинг пасидан кейин Сон Хен Мин рақиб посбони билан бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!

6. ЗАРБААААА!! Гринвуднинг зарбасини Льорис ушлаб олди.

4. ГГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Магуайр ва Шоунинг қўпол хатоларидан кейин Ндомбеле ҳисобни тенглаштирди!!!

2. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!!

1. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Марсьяль йиқитилдиииии!! Санчес айбдор!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. "Орзулар театри" бизни кутмоқда. Бугун ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари баҳс олиб боришади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика