UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди. Ғалаба тўпи сўнгги сонияларда урилди Янгиликлар

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди. Ғалаба тўпи сўнгги сонияларда урилди

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Осиё чемпионлар лигаси, 3-тур
"АЛ ҲИЛОЛ" (Саудия Арабистони) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - 2:1
14 сентябрь 2020 йил. Доха. "Ал Жануб" стадиони. 23:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар:
Ко Хюн Жин, Ён Кван Йеол, Пак Сан Жун, Ким Дай Ён (Жанубий Корея).
Назоратчи:
Исмоил Ҳафи (Иордания).
Комиссар:
Башир Абдул Ҳолиқ (Ливан).

Голлар: Себастьян Жовинко 45+2, - 1:0. Эрен Дердийок 71, - 1:1. Хатан Баҳбери 90+7, - 2:1.

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 9.Себастьян Жовинко, 12.Ёсир Шаҳрони, 16.Носсир Ал Давсари (27.Хаттан Баҳбери,82), 17.Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Хюн Су, 22.Амир Курди (5.Али Ходи Ал Булайҳи, 89), 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Давсари,
Захира: 31.Абдуллоҳ Ал Жадани, 40.Наваф Ал Гамди, 8.Абдуллоҳ Отайф, 23.Мадаллаҳ Али Ололаян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 35.Мансур Ал Бешф, 54.Муҳаммад Ал Кунайдири, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

"Пахтакор": 25. Элдорбек Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Эрен Дердийок, 62), 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (35. Санжар Қувватов, 67), 20. Одилжон Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов, 67), 34. Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 85).
Захира: 6. Алишер Салимов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 99. Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар: Ёсир Ал Шаҳрони 26, Драган Черан 81, Анзур Исмоилов 90, Акром Комилов 90+3.

Четлатиш: Элдорбек Суюнов 65.



Аль-Хиляль

Себастьян Джовинко - 45', Хаттан Бабхир - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 3-тур

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Cancelled

Пахтакор

Эрен Дердийок - 70'


ЯНГИЛАШ



90+8. Учрашув якунланди. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:1

90+7. ГОЛ! 2:1. Хатан Баҳбери жарима майдони ташқарисидан зарба бериб гол урди, тўп йўл йўлакай Анзур Исмоиловга тегиб дарвозадан жой олди. 



90+5. Ёсир Ал Шаҳрони ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

90+3. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Акром Комилов

90+3. Гомис ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, такрорий лавҳаларда офсайд кўринмади

90+1. УХХ! Акром Комилов сал қолса пенальтига сабаб бўлиши мумкин эди

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Анзур Исмоилов

89. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Амир Курди ўрнига Али Ходи Ал Булайҳи

88. Баҳебри Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатди

86. ЗАРБА! Карильонинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

85. Ўзгариш. "Пахтакор". Сайфиев ўрнига Комилов тушди

82. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Носсир Ал Давсари ўрнига Хаттан Баҳбери

81. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Драган Черан

80. Факт! Эрен Дердийок ОЧЛда учинчи ўйинда майдонга тушиб ўзининг биринчи голини урди

75. Ҳисоб тенглашганидан кейин "Ал Ҳилол" ҳужумкорликни оширди

71. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 1:1. Машарипов тўпни Черанга узатди, Черанинг зарбасини посбон қайтарди, қайтга тўпни Дердийок дарвозага йўллади. 






69. ЗАРБА! Жовинконинг зарбаси бу сафар жонли деворга тегиб қайтди!

67. Ўзгаришлар. Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Ҳамдамов ўрнига дарвозабон Қувватов тушди

65. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Элдорбек Суюновга жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан қайтаргани учун 

62. Ўзгариш. "Пахтакор". Игорь Сергеев ўрнига Эрен Дердийок тушди

61. ЗАРБА! Жовинконинг зарбасини Алижонов қайтарди

58. "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужумини Алижонов ўнг қанотдан дарвозага зарба билан тугатди, кучсиз зарбадан кейин тўпни посбон ушлаб олди

57. Машарипов чап қанотда Жанг томонидан йиқитилди, жарима тўпи

55. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

48. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Ҳамдамов тўпни узатди, Черан зарба бермоқчи бўлди, аммо Ал Ҳафиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+2. ГОЛ! Жовинко жарима тўпини ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0




45+1. УХХ! Сайфиев ҳозир жарима майдонига яқин жойда Жовинкони йиқитди ва хавфли жарима тўпи!

42. УХХХ! Анзур Исмоиловнинг қўпол хатосидан кейин Гомис акробатик зарба берди, ноаниқ

41. Машарипов ўзи ишлаган жарима тўпини амалга оширди, тўпни посбон осонгина ушлаб олди

40. Хавфли вазият! Ҳамробеков узатган тўпни Ҳамдамов боши билан шерикларига ташлаб берди, бу ерда Черан тўпни Машариповга оширди, Жалолнинг кучсиз зарбасини Ал Муайуф ушлаб олди!

33. УХХХХ! Машарипов икки рақибни ортда қолдириб тўпни шерикларига узатди, аммо Сергеев дарвозага зарба бера олмади! 

30. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! ЗАРБААА! Ўнг қанотдан оширилган тўпни чап қанотдаги Шаҳрони боши билан марказга узатди, бу ерда Гомис ноаниқ зарба берди, акс ҳолда...



28. ЗАРБААААААААААААА! Мана энди Сергеев ўзининг севимли чап оёғи билан кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди! 

27. ЗАРБАААА! Игорь Сергеев яна бир қулай имкониятга эга бўлди, аммо ўзи учун ноодатий бўлган ўнг оёқда йўллаган зарбаси ўхшамади ва дарвозабон ўз ўрнида


26. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Ёсир Ал Шаҳрони

21. Черан ҳозир рақибга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпи амалга оширилди ва Чераннинг ўзи тўпни қайтарди

19. Черан-Машарипов-Сергеев комбинацияси ноаниқ пас туфайли охирига етмай қолди

15. "Пахтакор" кучли рақибга қарши муносиб ўйнамоқда, аммо гол ура олмаяпти

10. ЗАРБАА! Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди 

9. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

7. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Игорь Сергеев! Дарвозабоннинг хатосидан кейин гол уриши мумкин эди, аммо посбон тўпни қайтарди! 



6. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтишга уринди, аммо Машариповнинг тўп узатиши ноаниқ чиқди

6. ЗАРБААААААААА! Бурчак тўпидан кейин яна Суюнов ўзини кўрсатди! 

5. ЗАРБААААААААААА! Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони ҳозир тезкор ҳужумни ташкил этди, ўткир бурчакдан йўлланган зарбадан кеийн Суюнов сейв намойиш этди. 

3. Майдон марказида Гомис Машариповга нисбатан қўпол ўйнади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "Пахтакор"!

- Учрашув 23:00да бошланади


Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика