UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  5 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  5 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (0:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни, жамоанинг аҳволини кўрдинглар. Футболчилар жисмоний жиҳатдан умуман тайёр эмас. Мен жамоани битта ёки иккита машғулотдан кейин ўзгартириб юборадиган сеҳргар эмасман. Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Таркибидаги футболчилари ёш, ҳаракатчан. Уларни тўхтатишга улгура олмаяпмиз.

Мен вақтинчалик мураббийиман. Бу жамоани мен тузмаганман. Футбол ўйинчоқ нарса эмас. Икки уч кунда бирон нарса қилиб бўлмайди. Мен шунча йил ишлаган бўлсам бунақа жамоа бўлмаган. Бундай жамоа бўлганида футболчиларимни бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим.

Қўлимдан келганича ишладим. Тажрибали футболчилар югурмагандан кейин уларни югуртира олмайман. Ўйинчиларни номига қараш керак эмас, уларга икки ҳам қўйиб бўлмайди.

Молиявий муаммолар ҳам таъсир қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин иккита машғулот ўтказдим. Маошлар берилмаётгани ҳақида менда маълумот йўқ",- дейди Дилшод Нуралиев.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика