UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  1 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  1 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  12 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 09:45Анчелоттининг келажаги маълум  4 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (0:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни, жамоанинг аҳволини кўрдинглар. Футболчилар жисмоний жиҳатдан умуман тайёр эмас. Мен жамоани битта ёки иккита машғулотдан кейин ўзгартириб юборадиган сеҳргар эмасман. Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Таркибидаги футболчилари ёш, ҳаракатчан. Уларни тўхтатишга улгура олмаяпмиз.

Мен вақтинчалик мураббийиман. Бу жамоани мен тузмаганман. Футбол ўйинчоқ нарса эмас. Икки уч кунда бирон нарса қилиб бўлмайди. Мен шунча йил ишлаган бўлсам бунақа жамоа бўлмаган. Бундай жамоа бўлганида футболчиларимни бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим.

Қўлимдан келганича ишладим. Тажрибали футболчилар югурмагандан кейин уларни югуртира олмайман. Ўйинчиларни номига қараш керак эмас, уларга икки ҳам қўйиб бўлмайди.

Молиявий муаммолар ҳам таъсир қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин иккита машғулот ўтказдим. Маошлар берилмаётгани ҳақида менда маълумот йўқ",- дейди Дилшод Нуралиев.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика