UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..."

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.




"Менимча ўйин қизиқарли бўлди, афсуски томошабинлар киритилмади. Балки ТВ орқали ўйинни кўришгандир, уларга ёққадир, билмайман. Қийин ўйин бўлди, айниқса бош мураббийлар учун. 6та гол урилди, қизиқарли ўйин, аммо... Биринчи тайм у қадар яхши ўйнамадик, иккинчи таймда ўзимизга келдик, ғалаба қозона олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. Ёш йигитлар гол ура олишмади, тўртинчи голни уриб ўйинни якунлашимиз керак эди. Бунинг ўрнига рақибга гол уриш имконияти берилди.

Балки бу руҳият билан боғлиқдир. Шунчаки тўпни бир-бирингизга оширинг деган кўрсатма бермаганман. Балки ҳар уч кунда ўйин ўтказаётганимиз сабабдир.

Икромов майдонга тушиб фаол ўйнади, нима учун у иккинчи таймда тушди? Унинг имкониятларини яхши биламиз, бу тактика эди. Биринчи таймда рақиб катта куч билан ҳимояда ўйнашини кутгандик, шу боис Фарруҳни иккинчи таймда туширдик ва тезкорлигидан фойдаландик.

Ҳакамлик ҳақида? Футболчилар ҳам баъзида ёмон ўйнашадику, бугун ҳакамларда шундай кун бўлди деб ўйлайман. Бу сотиб олинган ҳакамлик бўлмаган деб умид қиламиз. Балки у (Шерзод Қосимов - таҳририят) "Бунёдкор"дан хафадир, ундан сўраб кўриш керак", - дейди Вадим Абрамов.



Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика