UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  2 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган Янгиликлар

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган

Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" жамоасининг 5 футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Клуб жамоани доимий тиббий назоратдан ўтказиш чоғида жамоа аъзоларининг 5 нафарида коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаган ва уларни тезда изоляция қилган.

Суперлига жамоалари ичида "Пахтакор" доимий тарзда карантин қоидаларига амал қилиб, коронавирусга тест топшириб, тиббий назоратни кучайтирганига қарамасдан жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда.

"Пахтакор" клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини изоляция қилиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди. "Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин машғулотлар ўтказмаяпти ва ҳозирда жамоанинг бошқа аъзолари ва ходимларининг қўшимча тест натижаларини кутмоқда.

Гарчи сайтимизга айнан кимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар борлигига қарамасдан исмларни ошкор қилмасликни лозим топдик.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 10-тур доирасида "Пахтакор" тақвимга кўра Қўқонга сафар қилиши ва 23 июль куни "Қўқон-1912"га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим. Лекин катта эҳтимол билан бўлажак ўйин қолдирилиши мумкин.

Умуман Суперлиганинг 10-тур ўйинлари ўз вақтида ўтиши катта сўроқ остида турибди. Чунки "Пахтакор" жамоаси билан ўтган тур ўйнаган АГМК клуби вакиллари ҳам эндиликда коронавирусга тест топширишларига ва тиббий текширувдан ўтишларига тўғри келади.

Бу эса тақвимдаги 22 июль куни ўтказилиши керак бўлган АГМК - "Локомотив" ўйинини ҳам кечиктириши мумкин.

Бунга қадар тур олдидан Суперлига жамоаси "Сурхон"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ўтган турда эса "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини олдидан "қалдирғочлар" ҳимоячиси Ислом Қобиловда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.

"Пахтакор" жамоасининг коронавирусга чалинган аъзолари, "Сурхон" футболчилари ва бошқа мазкур инфекция билан оғриган беморларга соғлик тилаб, тезда шифо топишларига тилакдошмиз.

Рейтинг: -70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика