UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  3 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6

Coca Cola Суперлигаси. Санжар Турсунов майдон марказидан гол урган ўйинда АГМК "Қўқон-1912" устидан ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Санжар Турсунов майдон марказидан гол урган ўйинда АГМК "Қўқон-1912" устидан ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


90+5. АГМК ва "Қўқон-1912" иштирокидаги қизиқарли ўйин якунланди. 

90+3. Мурод Ҳолмуҳаммедов ижросидаги жарима зарбасига аниқлик етишмади.  

2-бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. ГООООООООООООООООЛЛЛ! Якуба Бамба ҳисобни 2:1 кўринишига келтирувчи голни урди. 

90. ЗАРБА! Якуба Бамбанинг зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

89. Григнлашвилининг узоқдан йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

88. Меҳмонлар томонидан ҳужум ташкил этилмоқда. 

86. АГМКда ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Шаҳзод Нурматов майдонга тушди. 

84. "Қўқон-1912"да ўзгаришлар: Александр Мерзляков ўрнига Суҳроб Нуруллоев, Қувондиқ Рўзиев ўрнига Якуба Бамба туширилди. 

83. Жокичнинг азоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

80. Норбековнинг зарбаси самара келтирмади.  

78. Акбаров майдон марказида Полвоновга нсибатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

75. Ўйинда урилган ажойиб голларни телеграм канлимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ

73. Шоҳназар Норбеков ўнг қанотдан рақиб жарима майдони ичига кириб бориб пас берди, Султонов тўп йўналишини озгина ўзгартирди, ичкарида эса меҳмонлардан ҳеч ким топилмади. 

69. АГМКда ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов ўрнига Игорь Зонич тушди. 

67. Жарима зарбасидан сўнг Суҳроб Султонов ажойиб сейв намойиш этди!  

65. "Қўқон-1912"да ўзгаришлар: Суҳроб Бердиев ва Филипп Раевац ўрнига Муҳаммаданас Хасанов ва Хамидилло Абдухамидов тушишди. 

64. Григалашвилининг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

61. АГМКда ўзгаришлар қилинди: Ватсадзе ўрнига Полвонов, Қосимов ўрига Аманов туширилди.

59. "Қўқон-1912" сафида ўзгариш: Иқбол Маликжонов ўрнига Музаффар Музаффаров тушди.

56. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Қандай даҳшатли гол! Санжар Турсунов майдон марказидан гол урди!  Ҳисоб 2:0! 

54. ГООООООООООООЛООЛЛЛЛЛ! Элгужа Григалашвили бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва моҳирона тарзда гол урди. 1:0!  

51. Йўлдошевнинг сай-ҳаракатлари эвазига 

49. Учрашув ҳар икки жамоанинг фаоллиги остида давом этяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.  АГМКда ўзгариш кузатилди: Сайдулло Раҳматов ўрнига Сардор Раҳмонов тушди.

Кескин курашларга бой ўйинда биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Раевацга нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани боис Бобур Йўлдошев огоҳлантирилди. 

40. Бердиев югуриб кетаётган чоғида йўл-йўлакай Сулаймоновни йиқитиб ўтиб кетди, қоида бузиш қайд қилинди. 

37. Миржамол Қосимов бурчак тўпини голга айлантиришига оз қолди. Тўп тўсинга тегиб қайтди, ундан кейин АГМК футболчисининг зарбасини Ботирали Эргашев қайтара олди. Қойил! 

36. Жарима зарбасидан йўлланган зарбани Ботирали Эргашев қайтарди.

35.  Мурод Ҳолмуҳаммедовга сариқ кўрсатилди. У Санжар Турсуновни қўпол тарзда йиқитди. 

34. АГМКда яхши комбинацион ҳужум бошланганди, бироқ барчаси Григалашвилининг тўпни йўқотиши билан тугади.   

30. Раевацнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 

28. Бердиев ва Маликжонов ҳужумда бир-бирларига халақит қилиб қолишди. 

26. Ҳакам томонидан ўйин тўхтитилдм. Ўйинчилар сув ичиб олишлари учун имкон берилди. 

25. Меҳмонлар сафида Суҳроб Бердиев фаол ўйнамоқда, у Раевацга пас берди, ҳужумчи эса тўпни офсайдда қолган Мерзляковга узатди.  

23. АГМК белгиланган жарима тўпини тезкорлик билан ўйнаб кетишга уринди, аммо буни меҳмонлар ўз вақтида пайқаб қолишди, тўпга дарвозабон эгалик қилди. 

22. Қувондиқ Рўзиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

20. Ууухххх! Элгужа! Санжар Турсуновнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Элгужа Григалашвила рақиб дарвозаси томон йўллади, зарбага бир оз аниқлик етишмади. 

16. Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси ҳимояилар томонидан тўсиб қўйилди. 

14. Бугун жамоалар бир-бирларига жанг таклиф этмоқдалар. 

10. Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Суҳроб Султонов қайтарди. 

9. Жарима майдончаси ичига кириб бораётган Шоҳназар Норбеков йиқитилди.  Сайдулло Раҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. Чамаси 17 метр масофадан жарима зарбаси тепилади. 

7. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида давом этяпти. 

4. Суҳроб Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топилди, жарима зарбаси белгиланди. Мурод Холмуҳаммедов ижросидаги узатма хавфли кўриниш олмади. 

1. Учрашув бошланди!


Coca Cola Суперлига. 8-тур

7 июль, сешанба
20:00 - АГМК – ҚЎҚОН-1912 2:1
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Ахмед Тиллаев 

Голлар: Элгужа Григалашвили 54, - 1:0.  Санжар Турсунов 56, - 2:0. Якуба Бамба 90,  - 2:1 


АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов (3.Сардор Раҳмонов, 46) - 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (77.Арслонмират Аманов, 61) - 17.Санжар Турсунов (10.Шаҳзод Нурматов, 86), 18.Баҳром Абдурахимов (88.Игорь Зонич, 69), 7.Элгужа Григалашвили - 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 61).
Захира: 35.Валижон Рахимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 11.Мурод Тошматов

“Қўқон-1912”:  1.Ботирали Эргашев - 3.Бобур Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков, 9.Суҳроб Бердиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), 10.Қувондиқ Рўзиев (91.Якуба Бамба, 84), 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов (17.Музаффар Музаффаров, 59), 23.Александр Мерзляков (8.Суҳроб Нуруллоев, 84), 33.Иван Йосович, 69.Филипп Раевац ( 19.Хамидулло Абдуҳамидов, 65), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 13.Сардор Азимов, 14.Авазхон Маматхўжаев

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов 9, Мурод Ҳолмуҳаммедов 35, Бобур Йўлдошев 43, Бобур Акбаров 78





 

ОКМК

Элгужа Григалашвили - 54', Санжар Турсунов - 56'

Суперлига. 8-тур

07/07/2020, 20:00

1
:
2
Тугади

Қўқон-1912

Якуба Бамба - 90'

45'
90'
10'  Саидулло Раҳматов
43'  Бобурбек Юлдашев
46'  Саидулло Раҳматов (Сардор Раҳмонов)
54'  Элгужа Григалашвили
56'  Санжар Турсунов
61'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
61'  Миржамол Қосимов (Арсланмират Аманов)
69'  Баҳром Абдураҳимов (Игорь Зонич)
87'  Санжар Турсунов (Шаҳзодбек Нурматов)
35'  Мурод Холмуҳамедов
59'  Иқбол Маликжонов (Музаффар Музаффаров)
65'  Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
65'  Филип Райевац (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
78'  Бобуржон Акбаров
84'  Александр Мерзляков (Сухроб Нуруллоев)
84'  Қувондиқ Рўзиев (Якуба Бамба)
90'  Якуба Бамба

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика