"Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий алмашиши мумкин!" – Шаҳбоз Беғамов
04 июн 2020 23:50
Янгиликлар
"Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий алмашиши мумкин!" – Шаҳбоз Беғамов
Бу ҳақида Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги канали орқали маълум қилди.
"Маълумотларимга кўра, Усмон Тошев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод сифатида тилга олинмоқда.
Афтидан Вадим Абрамов истеъфога чиқарилади шекилли. Тасдиқланмаган, лекин шундай маълумотлар янгради.
Менимча, бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқлашни имкони йўқ. Биринчидан, карантин ва ҳоказо.
Ёзнинг жазирамасида ёки кузга яқин мазкур хабар тасдиқланиши ёки инкор этилиши мумкин.
Маълумот учун: Усмон Тошев айни пайтда Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи саналади.
Билишимча, Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Усмон Тошевга яна бошқа таклифлар ҳам мавжуд.
Кузатамиз", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Фикрлар