Тер Штеген учун қайси клублар рақобатлашаётгани маълум бўлди

Alisher
6 мар 2020
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Каталония клубидан кетиши мумкин.

Дарвозабоннинг жамоадошлари билан алоқалари деярли йўқ, шу сабаб футболчи жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда.

Тер Штеген учун Европанинг топ-клублари рақобатлашмоқда. Ёзда германиялик посбонни Туриннинг "Ювентус" ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Марк-Андре "Барселона"га 2014 йил "Боруссия" (Мёнхенгладбах)дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Catalunya Radio