UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  0 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  5 19:30Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол" 1:0 (Онлайн натижа)  6 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  15 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  44 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  8 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0

26-рақамли афсона (Жон Терри ҳақида) Янгиликлар

26-рақамли афсона (Жон Терри ҳақида)

Теглар :  ТерриЧелси
"МК Донс" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг "Челси"нинг узоқ йиллик сардори Жон Терри мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишини эълон қилди.

Демак, агар вазият ўзгармайдиган бўлса ушбу мавсум 35 ёшли футболчи учун "Челси"даги сўнггиси бўлиб қолади. Футболчига янги шартнома таклиф қилмаган раҳбарият эса ҳозирча жамоа мухлисларининг ҳақоратомуз хабарларига чидаб туришига тўғри келади.

Биз эса футболчининг "Челси"даги фаолиятига назар ташлаб ўтамиз. Барчаси қандай бошланганди?



1998 йил. 17 ёшли Жон "Челси" ўринбосарлари сафида



2000 йилда эса асосий таркибдан ўрин эгаллай бошлайди




2004 йилда эса "Челси"га Моуриньо келади ва Террини жамоа сардори этиб тайинлайди




2005 йил. Терри фаолиятидаги илк чемпионликни нишонламоқда




2005 йил. Мана шу суратдаги шоввозларнинг уччаласи ҳам Англиянинг йил ўйинчиси бўлиш учун номзод бўладилар. Якунда эса Терри ютиб чиқади




2006 йил. Чехнинг бошидан олган оғир жароҳатидан сўнг майдонга Карло Кудичини туширилади. Кейин эса Кудичини ҳам майдондан чиқиб кетади. Шунда дарвозани Жон Терри қўриқлайди




2008 йил. Москвадаги Европа Чемпионлар Лигаси. МЮга қарши финал ўйини, пенальтилар серияси ва Террининг хатоси...




2010 йил. Терри "Челси" сафидаги учинчи чемпионликни нишонламоқда. Бу Анчелотти қўл остидаги ғалаба эди




2011 йил. Антон Фердинандни ирқий камситган Терри ўзининг Англиядаги обрўсини тушириб юборади




2012 йил. Терри Чемпионлар Лигаси финалида ўйнамади. Бироқ, ушбу ғалабадан ҳаммадан ҳам айнан бизнинг қаҳрамонимиз кўпроқ қувонди




2013 йил. "Челси"га Рафаэль Бенитес келди ва Терри захира ўриндиғида қолиб кета бошлади




2015 йилда жамоага яна Жозе Моуриньо қайтади. Терри эса Англия чемпиони бўлиш билан биргаликда, энг яхши ҳимоячи унвонини ҳам қўлга киритади



Айни пайтда бош мураббий Гус Хиддинк. Келаси мавсумда эса уларнинг иккиси ҳам бўлмайди...


Хорижий сайтлар асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика