

Келаси мавсумда таркибни буткул янгилаб, кескин кучайтиришни мақсад қилаётган "Навбаҳор" "Насаф"га 3 футболчининг трансфер масаласи бўйича расман мурожаат қилган.

Айни пайтда "Навбаҳор" "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитов, ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов ҳамда қанот вингери Ислом Кенжабоевнинг трансфери бўйича сўров юборишган.


Шунингдек, "Навбаҳор" яна қатор ёш иқтидорли ва тажрибали футболчилар орқали келаси мавсум учун таркибни кучайтиришни режалаштирган.



