Ўзбекистон МТЖ. Саудия Арабистони билан ўйинга яқин қолганида асосий футболчимиз машғулотларда қатнашмаяпти

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2019
Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоамиз асосий посбони Элдорбек Суюнов 10 ва 11 ноябрь куни бўлиб ўтган машғулотларда қатнашмади. Футболчида кичик шамоллаш кузатилгани боис мураббийлар унга дам беришга қарор қилишди. Катта эҳтимол билан эртага, 12 ноябрь куни дарвозабон терма жамоа билан бирга шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Суюнов 9 ноябрь куни Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувида тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилганди. 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia