25 ёшли Неймар "Марсель"га қарши баҳсда фаолиятидаги 8-қизил карточкасини олди

Aslanov Jasurbek
23 окт 2017, 16:37
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Марсель"га қарши Франция чемпионатининг 10-тур учрашувида (2:2) қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Бу четлатиш бразилияликнинг фаолиятидаги саккизинчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчининг сариқ карточкалари сони эса худди ҳимоячиларникидек. У профессионал футболда 138та сариқ карточка олган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BleacherReport