

Ушбу ўйин бошланишидан олдин стадион суҳандони меҳмон жамоа аъзоларини Арманистон деб таништирди. Кейин эса ташкилотчилар Албания давлат мадҳиясининг ўрнига Андорраникини қўйиб юборишди. Мусиқа янграб бўлганидан сўнг, керакли оҳанг топилиб, мадҳия яна бошидан янгради. Шу боис, учрашув 7 дақиқага кеч бошланди.



