Суперлига. "Нефтчи" "Динамо" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол уриб, чемпионликка эришди

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2026, 18:15
Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 29-тур

"Нефтчи" — "Динамо" 2:2

28 ноябрь 2026 йил. Фарғона, “Истиқлол“ стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Руслан Серазитдинов, Абдураҳмон Шукуруллаев, Маъмуржон Илҳомов

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Кристина Середа

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Амаду Думбуя 42, - 0:1 (А.Ҳожимирзаев). Амаду Думбуя 44, - 0:2. Жамшид Искандеров 57 пенальти, - 1:2. Жамшид Искандеров 90+7 пенальти, - 2:2.

“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 5. Икромжон Алибоев, 7. Аброрбек Исмоилов, 10. Жамшид Искандеров, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 20. Анваржон Ғофуров (21. Мухсинжон Убайдуллаев, 36), 22. Алишер Одилов (11. Асилбек Жумаев, 84), 27. Нурбек Сарсенбаев (9. Хуршид Ғиёсов, 46), 34. Фарруҳ Сайфиев, 52. Коффи Куао, 77. Ратиньо (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 70).

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Иззатилло Пўлатов, 4. Боян Цигер, 30. Рустамбек Фомин, 71. Билолхон Тошмирзаев.

“Динамо”: 1. Эдем Неманов, 2. Артём Радаев, 3. Михаил Штефан, 8. Азизбек Амонов (15. Расул Йўлдошов, 60), 10. Анваржон Ҳожимирзаев, 16. Амаду Думбуя (7. Санжар Қодирқулов, 80), 20. Жалолиддин Жумабоев, 24. Акбар Худайбердиев (44. Абдуғафур Ҳайдаров, 80), 30. Ҳарис Ҳайдаревич, 37. Фирдавс Абдураҳмонов (77. Беҳрузбек Облақулов, 85), 79. Эдем Сейтвалиев.

Захира: 13. Равшанбек Ягудин, 4. Нурилло Тўхтасинов, 17. Салим Мустафаев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 26. Марко Станоевич, .

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Жумабоев 23,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+8. ЎЙИН ТУГАДИ! “НЕФТЧИ“ ЧЕМПИОН!

90+7. ГОЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ! Пенальтидан гол уриб “Нефтчи“ни чемпион қилмоқда!

90+5. ПЕНАЛЬТИ! “Динамо“ дарвозаси томон!

90+1. УХХХХ! “Нефтчи“нинг ҳужуми, Йўлдошевнинг зарбаси Қодирқуловнинг қўлига тегди, кейинги вазиятда Жумаевга нисбатан хавфли ўйин қилинган. ВАР эшитилмоқда

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБАААААА! Искандеровнинг тўп узатмасини Убайдуллаев боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди!

85. Ўзгариш. “Динамо“. Абдураҳмонов ўрнига Облақулов тушди

84. Ўзгариш. “Нефтчи“. Одилов ўрнига Жумаев тушди

83. ЗАРБА! Искандеровнинг ажойиб узатмасидан кейин Йўлдошев зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди!

80. Ўзгаришлар. “Динамо“. Думбуя ва Худайбердиев ўрнига Қодирқулов ва Ҳайдаров тушди

80. ЗАРБА! Ҳожимирзаевдан ажойиб рейд, унинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди

73. “Нефтчи“да бурчак тўпи, Одилов яқин масофадан зарба бера олмади

71. ЗАРБААА! Чапдан узатилган тўпни Ҳожимирзаев дарвозага йўллади, Ботирали тўпни қайтарди

70. Ўзгариш. “Нефтчи“. Ратиньо ўрнига Йўлдошев тушди

69. УХХХ! Радаевнинг тўп узатиши ҳимоячига тегиб дарвоза томон йўл олди, Эргашевдан сейв

60. Ўзгариш. “Динамо“. Амонов ўрнига Йўлдошев тушди

57. ГОЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ 1:2. Пенальтидан Искандеров ҳисобни қисқартирди

55. ПЕНАЛЬТИ! “Динамо“ дарвозасига! Бош ҳакам ВАР ёрдамида тўп Думбуянинг қўлига текканини аниқлади

48. УХХХХ! Акбар Худайбердиевнинг узатмаси жуда хавфли чиқди, Эргашев тўпни қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. “Нефтчи“. Сарсенбаев ўрнига Ғиёсов тушди

45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:2

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ГОЛ! АМАДУ ДУМБУЯ! 0:2. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Эргашев ушлаб қололмади, Думбуя эса яқин масофадан иккинчи голини урди.

42. ГОЛ! АМАДУ ДУМБУЯ! 0:1. Бурчак тўпини Амонов узатиб берди, Ҳожимирзаевнинг тўп узатишини Думбуя дарвозага йўллади.

36. Ўзгариш. “Нефтчи“. Ғофуров ўрнига Убайдуллаев тушди

34. Анваржон Ғофуров жароҳат олди, алмаштирилади шекилли

33. ЗАРБА! Бурчак тўпини Неманов қайтарди, Алибоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

23. Огоҳлантириш. “Динамо“. Жумабоев

22. ЗАРБА! Икром Алибоевнинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади

20. ЗАРБА! Амоновнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди

19. ЗАРБА! Жалолиддин Жумабоев жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Амонов дарвозага йўллади, анча ноаниқ

10. УХХХ! Исмоиловнинг тўп узатишидан кейин Сарсенбаев яна қулай вазиятга чиқди, аммо тўп узатишда кеч қолди, Неманов тўпни қайтарди!

9. ЗАРБААА! Штефандан тўп узатиш, Ҳожимирзаевдан кучли зарба, Ботирали иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди

5. ЗАРБАААА! Ҳожимирзаев ҳозир рақиб жарима майдонига кириб зарба берди, Ботирали оёқлари билан тўпни қайтарди!

4. УХХХ! Сарсенбаев бирга бир вазиятга чиқиб тўпни шеригига узатди, ҳимоячи тўпни қайтарди. Офсайд ҳам бор экан

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia