UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  6 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  2 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  16 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади Янгиликлар

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов. 

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланашимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4та голли узатни ёзиб қўйди.

Жасур Ҳасанов расман АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика