UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  0 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Умид Аҳмаджонов: “Терма жамоамизни ёшартириш вақти келди” Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: “Терма жамоамизни ёшартириш вақти келди”

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги иштироки бўйича ўз фикрларини билдирар экан, бўлажак мусобақаларда асосий эътиборни энди ёшларга қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида мазмунли ўйин намойиш қилди. Гарчи асосий мақсадимиз бўлган Осиё Кубоги ғолиблиги қўлга киритилмаган бўлса-да, футболчиларимиз майдонда Ватан шаъни учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди, астойидил курашишди. Айниқса, терма жамоа таркибидаги ёш футболчиларнинг ўйини мени қувонтирди. Улардаги шижоат, ғалабага чанқоқлик, рақибдан чўчимаслик, охиригача курашиш хусусиятлари келажакка умид билан қарашимизга сабаб бўла олади.
 
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, терма жамоамиз мазкур мусобақада жами 7та гол киритди. Шулардан 6та голни 25 ёшгача бўлган футболчилар киритгани ҳам эътиборга молик. Элдор Шомуродов 23 ёш, Жалолиддин Машарипов 25 ёш, Жавоҳир Сидиқов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамовлар 22 ёш. Насиб қилса, булар ҳали кўп йиллар давомида терма жамоамиз таркибида юқори савияда тўп суришга қодир футболчилар. Ёши катта футболчиларимизга ҳам катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ўз тажрибалари билан терма жамоамизга кўп фойда келтиришди. Лекин энди терма жамоани ёшартириш вақти келди. Олдимизда жаҳон чемпионати саралаши турибди. Мазкур мусобақага ёшартирилган таркиб билан йўл оламиз.

Ёшларга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарур. Улар ўйин амалиётига қаерда эга бўлишади? Албатта, ўз клублари таркибида. Шу ўринда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийларига ҳам мурожаат қилиб ўтмоқчиман. Чемпионат ўйинларида ёшларга ишонч билдиришдан қўрқманг, чўчиманг. Ёшлар иштиёққа тўла, кучга тўла. Уларга ишонч билдирадиган бўлсак, бу нарса уларга янада куч бағишлайди. Бир марта хато қилиши мумкин, икки марта адашиши мумкин. Аммо кейин ўзини тиклаб олиб, чиройли ўйинлари билан жамоасига кўпроқ ёрдам беради. Баъзи клубларни кузатиб бормоқдаман, ҳали ҳамон 35-36 ёшли футболчилар билан шартномалар тузиб юришибди. Бу узоқни ўйламасдан амалга оширилаётган иш, деб биламан. Клуб келажагини ўйлайдиган раҳбарлар, мураббийлар бир йиллик футболчиларга эмас, кўпроқ ёшларга эътибор қаратади. Улар билан кўпроқ ишлашни йўлга қўяди.

Баъзи ёши катта футболчилар жамоага фойдаси тегмаса ҳам майдонда барчага буйруқ бериб, хато қилган ёш футболчиларни сўкиб юришни ўзига эп кўради. Натижада ёш футболчилар катта ёшлилардан сўкиш эшитмаслик учун эркин ҳаракат қилолмайди, ўз ўйинини кўрсата олмайди. Бу нотўғри тизим.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси нега Осиё чемпионатида муваффақият қозонди? Чунки улар нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам ўзаро дўстлар. Бир-бирларига гаплари ўтади, бошқалардан ўзини устун қўядиган футболчилар йўқ таркибда. Ҳамма бир мақсад йўлида бирлашади, бирор футболчи хато қилса, ўша хатони тўғирлаш учун ҳамма биргаликда югуради. Барча жамоаларимиз мана шундай ҳаракат қиладиган бўлса, ёшларга кўпроқ имкон бериб, уларнинг кучига, шижоатига, иштиёқига таянадиган бўлсак, албатта ўз мақсадимизга етамиз”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика