Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2018
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида ҳар бир терма жамоанинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган эди:

"КУЧ БИРЛИКДА" — "FORCE IN UNITY"
"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ" — "ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM"
"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN"

Овоз бериш якунига кўра 

"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN" шиорни ғолиб бўлди.

Айнан мана шу шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia