Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди
16 янв 12:28
Янгиликлар
Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди
Жон Хейтинга "шпорлар"нинг мураббийлар штабига қўшилди.
"Биз Жон Хейтингани биринчи жамоа бош мураббийининг ассистенти сифатида клубда қарши олишдан мамнунмиз. У Томас Франкнинг мураббийлар штабига қўшилади", – деб ёзмоқда лондонликлар матбуот хизмати.
Хейтинга аввалроқ "Аякс", "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган. Футболчи сифатида эса Жон "Аякс", "Атлетико", "Эвертон", "Фулхэм" ва "Герта" жамоаларидаги ўйинлари билан танилган. Шунингдек, Хейтингани Нидерландия терма жамоасининг ҳақиқий афсонаси деб ҳам айтиш мумкин.
Айни пайтда "Тоттенхэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 27 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар