UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  1 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! Янгиликлар

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ўринни эгаллаши маълум бўлди.

Бугун ПФЛ "Бунёдкор" клубидан 6 очко олиб ташлади. Шу боис тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" охирги икки турга ҳеч қанақасига "Навбаҳор"га ета олмайди.

"Навбаҳор" эса иккинчи ўриндаги "Пахтакор"дан ўтиб кета олмаслиги олдиндан маълум эди. Тўғри "лочинлар" сўнгги икки турда очколари сонини "шерлар" билан тенглаштириб олишлари мумкин. Бироқ ўзаро ўйинларга кўра "Пахтакор" юқорида туради.

Бу клублар ўртасидаги ўзаро ўйинлар:
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

"Пахтакор" сафарда урилган голлар туфайли ҳам "Навбаҳор"дан тепада бўлади. Яъни Наманганда 3:3 ҳисоби қайд этилган, Тошкентда эса 0:0.

Демак, "Навбаҳор" 14 йиллик танаффусдан сўнг, ўз тарихида 9-марта Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибига айланди.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика