UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   10 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"ни таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"ни таслим қилди

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Баҳс бошланди. 17-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга яқин келишди, аммо Черемисин тўпни қайтарди. 20-дақиқада Иван Нагаев рақиб посбонининг қўпол хатосидан кейин ўйинда ҳисобни очди - 0:1. 

45-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов узоқ масофадан кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

49-дақиқада Акмал Рустамов жаримадан узатилган тўпни яқин масофадан кучли зарба билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ...

67-дақиқада Жавоҳир Сиддиқовнинг чамаси 20 метрлардан жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

74-дақиқада Александр Мерзляковнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Черемисин қийинчилик билан бартараф этди.

77-дақиқада Жасур Ҳакимов чап қанотдан узатиб берилган тўпни осонлик билан дарвозага йўллади - 2:1. 

Ўйин тугади, "Қўқон-1912" иродали ғалабага эришди - 2:1.

 

18:00 -  “Қўқон-1912” — “Қизилқум” 2:1
Ҳакамлар:  
Ҳасан Рўзиев, Мўмин Мажидов, Расул Фозилов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Сардар Нажафалиев.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Иван Нагаев 20, - 0:1. Мурод Холмуҳаммедов 45, - 1:1. Жасур Ҳакимов 77, - 2:1.

“Қўқон-1912”:  1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (70. Жасур Ҳакимов, 70), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов (15. Ойбек Рустамов, 67), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 38. Достон Мелиқўзиев, 78. Бехруз Садиллоев.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (6. Суҳроб Ярашев, 80), 10. Алишер Саноев (44. Миржалол Қосимов, 85), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 50. Элдор Бойматов, 84. Неманья Йованович, 88. Иван Нагаев.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 9. Хумоюн Абдуолимов, 11. Дониёр Усмонов, 18. Самандар Шодмонов, 27. Орзу Раззоқов, 98. Бегзод Ғанижонов.

Огоҳлантиришлар: Иван Нагаев 23, Файзулла Қамбаров 55.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика