UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  5 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  98 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1090 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

МТЖда бир ҳафта ичида руй берган воқеалар Янгиликлар

МТЖда бир ҳафта ичида руй берган воқеалар

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 октябрдан буён Тошкентдаги ТТМИ стадионида КХДР ва Қатарга қарши ўртоқлик ўйинларига тараддуд кўрмоқда.

Купернинг иккинчи йиғинига бугун бир ҳафта тўлади. Шу кунга қадар терма жамоа лагерида бир қатор воқеалар руй берди. Келинг шулар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Кўпчиликнинг эътиборига тушган ва ҳозирда муҳокама бўлаётган айни жароҳатлар ҳақида қисқача: Дастлаб "Навбаҳор" кипери Ботирали Эргашев жароҳатини тузатиб олиш мақсадида терма жамоа бош мураббийи Эктор Купердан мазкур йиғинни ўтказиб юбориш учун рухсат сўраган. Жароҳатини тўлиқ даволиб олиши учун эса унга рухсат берилган ва ўрнига АГМК посбони Роман Абдулов чақирилди.

Машғулотларнинг биринчи кунида "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов жароҳат олди. Аммо терма жамоада унинг жароҳатини даволаш учун имконият бўлмагани боис дарвозабон ўз клуби ихтиёрига қўйиб юборилди. Йиғинга жами 4 нафар кипер чақирилгани боис унинг ўрни ҳеч ким билан тўлдирилмади.

Ўша куни машғулот пайтида "подкат" қилиш орқали сон мушагини лат едириб олган Шерзод Аъзамов иккинчи кунги машғулотларни ўтказиб юборди. Дастлаб унинг жароҳатини у қадар жиддий эмаслиги тахмин қилинганди. Бироқ учинчи кунги машғулотларга чиққан Аъзамовнинг жароҳати тўлиқ тикланмагани учун унга ҳам жавоб бериб юборилди. Натижада Аъзамов ҳам жароҳатини даволаш учун клуб ихтиёрига жўнаб кетди. Тўртинчи кунги машғулотлардан бошлаб унинг ўрнига "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев таклиф этилди.

Йиғиннинг учинчи куни, яъни 8 октябрда ОФК терма жамоада шуғулланаётган "Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машариповга нисбатан дисквалификация қўллаганини эълон қилди. Қарорга кўра, футболчи Осиё ўйинлари доирасидаги Жанубий Корея билан ўйиндан кейин ҳакамга қарата сув идишини отгани учун 6 ой муддат ўртоқлик ўйинларида иштирок этиши тақиқлаб қўйилди. Купер эса машғулотларга қатнаб турган Машариповни барибир КХДР ёки Қатарга қарши баҳсларда майдонга тушира олмаслигини билиб, уни ҳам бешинчи куни клуб ихтиёрига қўйиб юборди.

Терма жамоа лагерини бирин-кетин тарк этган уч нафар футболчининг "Пахтакор"га тегишли бўлгани кўпчиликда бир саволни уйғотди. Нега фақат "Пахтакор" футболчилари? Наҳотки уларнинг бари бир вақтда жароҳат олса, деган шубҳа ёки гумонлар ҳам туғилгани рост. Айниқса "Локомотив" томонлардан бу овоз "эшитилди".

Тўғри, терма жамоа ўйинлари тугагач Суперлиганинг чемпионлик баҳсига қиёсланаётган Тошкент дербисида "Локомотив" ва "Пахтакор" ўзаро тўқнашади. Аммо бу жиҳат "Пахтакор" футболчиларининг жароҳатларига шубҳа уйғотмаслиги лозим.

Нега дейсизми? Ҳозир тушунтираман. Кўпчилик учун ғалати кўринган жароҳатлар кетма-кетлиги қандай руй бергани ва нима учун содир бўлганини билмасдан туриб фикр билдириш ноўрин. Кейин Жалолиддин Машариповнинг дисквалификация ҳам шу паллага тўғри келгани тасодифдан ўзгаси эмас. Кейин терма жамоада кичик, енгил жароҳатни даволаш учун шароит бўлмаганига "Пахтакор"нинг ҳеч қандай айби йўқ.

Ҳеч ким "Локомотив"нинг икки нафар асосий футболчилари Рашидов ва Мирзаевнинг жароҳатига шубҳа билан қараётгани йўқ. Ёки Купер эндигина жароҳатини даволаб қайтган Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳам мазкур йиғинга жалб этиб безовта қилгани йўқ. Чунки футболда исталган дақиқа ёки одатий машғулотда ҳам жароҳат олиш мумкин.



Аъзамовнинг жароҳатига асосий сабаб, бу майдон суғорилмагани туфайли футболчи тўпга ташланиш жараёнида қуруқ майдонда сирпанмаган ва сон мушагини шикастлаб олган. Масалан, Элдор Суюновнинг жароҳатини терма жамоа ихтиёрида ҳам даволаб, биринчи баҳсда бўлмасада иккинчи ўртоқлик ўйинида ўйнатиш мумкин эди. Бироқ ҳамма гап шароитда қолган. Купер ҳам футболчиларни қуруқ олиб ўтиришдан кўра, жароҳатини яна қайталаб олмаслиги учун тинчгина клуб ихтиёрига жўнатган.

Кеча эса жароҳатлар кетма-кетлигидан ҳавотирга тушган дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ғалати ҳолатда машғулот ўтказишига мажбур бўлди. Дарвозабонларнинг машғулоти пайтида махсус идиш орқали дастлаб майдонни суғорди ва кейин машқларни ўташга ўтди.

Ҳеч ким ўз хоҳиши билан терма жамоа ихтиёридан кетмайди. Ҳар қандай футболчи учун терма жамоа либосида майдонга тушиш шараф. Жароҳат эса футболнинг бир бўлаги. Ундан қочиб бўлмайди. Мана яқинда Германия терма жамоасига чақирилган 5 нафар футболчи жароҳати туфайли йиғинда иштирок этмади. Айниқса Осиё кубоги олдидан барча футболчилар янги мураббий Эктор Куперга ўзини яхши тарафлама кўрсатгиси ва якуний рўйхатдан жой олиш учун курашгиси келади. Жароҳати боис иккинчи йиғинни ўтказиб юбораётган Аъзамов бундан хурсанд деб ўйлайсизми?

Шундай гап чиқараётган ёки шундай фикр билдираётганлар учун яна бир эслатма: Айни пайтда терма жамоа шифокори сифатида бой тажрибага эга, ватанпарвар ва юқори малакали профессионал Аброр Пирриев ишламоқда. Кўпчилик балки билмас, аммо Аброр Пирриев айнан "Локомотив" клубида фаолият юритади. Жароҳатлар рост ёки ёлғонлигини айнан шу мутахассис ҳаммадан кўра кўпроқ билиши аниқ. Бу ерда ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ.

Терма жамоа йиғинга киришгани ва машғулотларни бошлаганига бугун бир ҳафта тўлди. Бироқ саноқли журналистлардан ташқари бирорта қалам аҳли машғулотларга кўриниш беришгани ёки жараённи кузатишгани йўқ. Фақатгина 10 октябрь кунги машғулотда "Kun.uz" нашри ижодий гуруҳи МТЖ лагеридан лавҳа тайёрлаб кетишди. Яхшиси, кўрмаган, билмаган ёки тушунмаган нарсаси ҳақида гапирмаган маъқул. Футбол бу фақат ўйинолди матбуот анжуманлари ёки ўйиндан иборат эмас. Бу ерда ўйингача бўладиган жараён мавжуд. Ўша жараёнда "қайнаётган" нарсалар ҳақида тасаввурга эга бўлмай фикр билдириш нопрофессионаллик!



Бизнинг футболчилар, терма жамоада иш олиб бораётган персонал, яъни ходимлар жуда ватанпарвар. Бизда одатда бу ҳақида гапирса ёки бонг урса, "пахтачи"га чиқариш урфга айланган. Аммо ҳақиқатни ҳамма ҳам тўғри қабул қила олмайди. Нафақат футболчилар, балки терма жамоа учун тер тўкаётган барча ишчи ходимлар бош жамоамиз учун бирдек қайғуришади. Хаттоки текинга, ҳеч қандай шартномаларсиз ишлашмоқда. МТЖда фақатгина Купер ва у билан бирга келган штабдаги мураббийларда расман шартнома мавжуд. Ўзимизнинг қора қўзлар эса шунчаки "раҳматга" ишлашаётганини кўпчилик билмайди. Аммо буни пайқаган ва ЎФАдан садо чиқмаганидан ранжиган Купер куни кеча ўз чўнтагидан бутун штабда фаолият кўрсатаётган ходимларни "хизмат ҳақи" тўлаган. Биринчи йиғиндан сўнг барча билан расман шартнома имзолашлари кераклигини тушунтирган Купернинг мазкур талаби ҳали ҳам бажарилмагани ачинарли. Нега ўзимизнинг одамлар учун хориждан келган мутахассис қайғуриши керак? Ўзимизчи?

Қани бу ерда профессионаллик? Ҳар бир ишни чин юракдан қилиш лозим.

Эктор Купер нафақат ходимларга, балки бундан буён терма жамоада ўйнайдиган футболчилар учун мукофот пуллари жорий этилиши зарурлигини тушунтирган. Бутун дунёда бор амалиётни бу ерда ҳам қўллаш талабини қўйган. Чунки футболчи терма жамоага келиб ҳам жароҳат олиши ва маълум муддат сафдан чиқиш эҳтимоли йўқ эмас. Бунинг натижасида эса ўша футболчи клубида ўйнаб эришиш мумкин бўлган маблағ, яъни мукофот пулларидан қуруқ қолади. Бежизга ФИФА ҳам терма жамоа ўйинида жароҳатланадиган футболчи учун клубларга пул конпенсация пули ўтказиб бермайди.



Ҳар доим таъкидланадиган, аммо ҳеч эътибор берилмайдиган ҳақиқат: Футболда майда деталлар бўлмайди. ЎФА қачон ўша майда деталларга қадар эътиборни кучайтирмагунча ҳақиқий профессионал ташкилотга айланмайди. Бундан эса муаммолар пайдо бўлаверади. Кичик, аммо таъсири кучли муаммо илдиз олаверади.

Муаллиф :
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика