Бу факт. Охирги икки турда "Пахтакор"нинг иккита тоза голи ҳисобга олинмади ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
24 сен 2018
Суперлиганинг 23 ва 24-турларида "Пахтакор" ҳакамлардан жабр чекди.

23-турдан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши сафардаги ўйиннинг иккинчи бўлимида Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар Машариповнинг голини ўйиндан ташқари ҳолат деб топиб инобатга олишмади. Ўша ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди ва ҳакамнинг хатоси натижага таъсир қилди.


"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3. Машариповнинг урган голи

TAS-IX

 


TAS-IX эмас




24-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши Тошкентдаги ўйиннинг биринчи бўлимида Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар Драган Чераннинг голини ўйиндан ташқари ҳолат деб топиб инобатга олишмади. Бу учрашувда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди ва ҳакамнинг хатоси натижага таъсир қилмади. 


TAS-IX 

 


TAS-IX эмас



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia