UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  0 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 2-дақиқада "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов жарима зарбасини амалга оширди, ноаниқ. 8-дақиқада Драган Черан гол урди, аммо ҳакамлар уни ўйиндан ташқари ҳолатда деб топишди ҳамда гол бекор қилинди. ВИДЕОНИ КЎРИШ

15-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Безерранинг зарбасини Омонов эгаллаб олди.

19-дақиқада "Бухоро" жарима зарбасини амалга оширди. Шиховнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 29-дақиқада Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

35-дақиқада Чераннинг ажойиб пасидан кейин дарвозабон яккама-якка чиққан Сайфиев Омоновни доғда қолдира олмади. Кейинги дақиқада Безерранинг боши билан берган зарбасидан кейин Омонов тўпни эгаллаб олди.

44-дақиқада Черан ва Раҳматуллаевнинг аниқ зарбаларидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 55-дақиқада Аҳмедовнинг жуда кучли зарбасидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 

57-дақиқада Машарипов жарима майдонида Муллажонов томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш тўпни дарвозанинг чап тарафига аниқ йўллади ва ҳисобни очди - 1:0. 

60-дақиқада Гонсалвешнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

80-дақиқада Эркинов орадаги фарқни қисқартирди - 2:1. 


Суперлига / 24-тур
22 сентябрь,  шанба
18:00 - “ПАХТАКОР” – “БУХОРО” 2:1  
Ҳакамлар: 
Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исмоил Гонсалвеш 58 пенальти, - 1:0. Фаррух Сайфиев 60, - 2:0 (Исмоил Гонсалвеш). Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев, 90), Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 82), Драган Черан (Жамшид Искандеров, 76), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов (Қаҳрамон Баҳодиров, 56), Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Арслонмурод Омонов, 62), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев (Шаҳбоз Эркинов, 46), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов
Захира: Акмал Турсунбоев, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов, Вадим Чемиртан, Влад Ларинов

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев 22, Шавкат Саломов 33, Қаҳрамон Баҳодиров 63, Шаҳбоз Эркинов 79,


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика