UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  6 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  11 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  49

ЖЧ-2018. Франция финалда! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Франция финалда!

Теглар :  ФранцияБельгия
ЖЧ-2018 ярим финали доирасидаги Франция - Бельгия учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 52-дақиқада урилди. Бурчак тўпидан сўнг франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити бошибилан Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва терма жамоасини финалга олиб чиқди. 

Иккинчи финалчи номи 11 июль куни тунда Хорватия ва Англия учрашувида маълум бўлади.


Франция

Самюэль Юмтити - 51'

Чемпионат Мира. 1/2 финал . 1/2-тур

11/07/2018, 00:00

0
:
1
Тугади

Бельгия

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 64286 томошабин

Бош ҳакам: Andres Cunha

45'
90'
51'  Самюэль Юмтити
51'  Антуан Гризманн
85'  Оливье Жиру (Стивен Н'Зонзи)
86'  Блез Матюиди (Корантен Толиссо)
87'  Н'Голо Канте
90'  Килиан Мбаппе
60'  Мусса Дембеле (Дрис Мертенс)
63'  Эден Азар
71'  Тоби Алдервейрелд
80'  Маруан Феллени (Янник Феррейра-Карраско)
90'  Насер Шадли (Миши Батшуайи)
90'  Ян Вертонген


ЖЧ-2018
Ярим финал

10.07.2018, 23:00
"Санкт-Петербург стэдиум"
ФРАНЦИЯ - БЕЛЬГИЯ 1:0
Бош ҳакам:
Андрес Кунья (Уругвай)
Қанот ҳакамлари: Николас Таран, Маурисио Эспиноса (иккиси - Уругвай)
Тўртинчи ҳакам: Сесар Рамос (Мексика)

Гол: Самюэль Умтити 52, - 1:0.

Франция: Уго Льорис, Люка Эрнандес, Самюэль Умтити, Рафаэль Варан, Бенжамен Павар, Поль Погба, Нголо Канте, Блез Матюиди (Корентин Толиссо, 86), Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Оливье Жиру (Стивен Нзонзи, 85).
Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Альдервейрлд, Венсан Компани, Ян Вертонген, Насер Шадли (Миши Батшуайи, 90+1), Маруан Феллайни (Карраско, 80), Аксель Витсель, Мусса Дембеле (Дрис Мертенс, 59), Кевин Де Брюйне, Эден Азар, Ромелу Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Эден Азар 63, Тоби Альдервейрлд 71, Нголо Канте 87, Килиан Мбаппе 90+3, Ян Вертонген 90+4.


ЯНГИЛАШ


90+6. ТУГАДИ! ФРАНЦИЯ ФИНАЛДА! ДЕШАМ ЖАМОАСИ ФИНАЛДА!

90+5. ЗАРБА! Толиссонинг зарбасини Куртуа қайтарди!

90+4. Огоҳлантириш. Бельгия. Ян Вертонген

90+3. Огоҳлантириш. Франция. Мбаппе

90+1. Ўзгариш. Бельгия. Шадли ўрнига Батшуайи тушди

90. Олти дақиқа қўшиб берилди

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Де Брюйненинг ажойиб пасидан сўнг Лукаку зарба бера олмади!

87. Огоҳлантириш. Франция. Канте

Таъриф беринг

86. Ўзгариш. Франция. Матюиди ўрнига Толиссо тушди

85. Ўзгариш. Франция. Жиру ўрнига Нзонзи тушди

80. Ўзгариш. Бельгия. Феллайни ўрнига Карраско тушди

78. ЗАРБА! Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди. 

1998 йилни ёдингизга солмаяптими? 


71. Огоҳлантириш. Бельгия. Тоби Альдервейрлд

70. Бельгия жуда катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, Франция ҳимояланмоқда

63. Огоҳлантириш. Бельгия. Эден Азар

61. Хавфли вазият! Бельгиянинг ҳужуми, Де Брюйненинг зарбаси ўхшамади, акс ҳолда гол бўларди

59. Ўзгариш. Бельгия. Дембеле ўрнига Мертенс тушди

56. Қандай вазият! Мбаппе ҳозир жарима майдони ичида товони билан Жируга ажойиб пас берди, бироқ Оливье бугун фақат вазиятларни кўкка совурмоқда

52. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Умтити боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 

52. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! УМТИТИИИИИИИИИИ! 1:0 ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

51. ЗАРБАААААААААА! ЖИРУУУУУ! Унинг зарбасини Компани қайтарди

46. Иккинчи тайм бошланди. 


Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0. 15 дақиқа дам оламиз ва иккинчи таймни кўрамиз

45. Хавфли вазият! Тўп жарима майдонига узатилди, Лукаку буни кутмади ва зарба бера олмади

Бугунги ўйинда Бельгияни мана шу собиқ футболчи ҳам қўллаб қувватламоқда

44. Гризманн жарима тўпини амалга оширди, тўпни Феллайни қайтарди

40. ЗАРБА! Паварнинг зарбасини Куртуа оёқлари билан қайтарди!

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга Бельгия Қироли ва Қироличаси келган 


Уго Льорисдан ажойиб сейв

33. Хавфли вазият! Мпаббенинг ажойиб пасига Жиру чиройли зарба билан жавоб бера олмади, гол бўлиши мумкин эди!

Ўйиндан олинган энг сара расмларни томоша қилиб боринг: ЖЧ-2018. Франция - Бельгия. LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ

28. Хавфли вазият! Де Брюйненинг тўп узатиши сал қолса автоголга олиб келиши мумкин эди, Умтитининг тўпни қайтариши хавфли чиқди

27. Томонлар қандай қилиб рақиб ҳимоясини ёриб кириш ҳақида ўйлашмоқда

Танишинг, Поль Погбанинг севгилиси Мариа Салауэс

21. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Альдервейрлд! Льорисдан ажойиб сейв!

19. ЗАРБАААААААААААААААА! АЗАААААААААААР! Чап қанотдан кириб ўнг оёқда кучли зарба берди, тўп Варанга тегиб майдонни тарк этди!

18. ЗАРБААААААА! Яна Матюиди зарба берди, унин чап оёқда жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди

15. Яна французларнинг ҳужуми, Жирунинг чап қанотдан узатган тўпи Матюидига насиб этди, зарба эса ноаниқ чиқди

12. Хавфли вазият. Мбаппе бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди, Куртуа ўз ўрнида

5. Бельгия бурчак тўпини амалга оширди, тўп ҳеч кимга насиб этмади

2. Илк дақиқалардан жамоалар тезкор ўйин намойиш этишмоқда.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Учрашув 23:00да бошланади.



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика