UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  9 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  7 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  12 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  15 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  3 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6

ЖЧ-2018. Испания VAR сабаб Марокаш билан дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Испания VAR сабаб Марокаш билан дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқди

Бугун ЖЧ-2018 "B" гуруҳида ҳам 3-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов Испания ва Марокаш терма жамоалари ўйинини бошқаради. Ана шу учрашувдаги қизиқарли вазиятларни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Испания

Иcкo - 19', Яго Аспас - 90'

Чемпионат Мира. Группа В . 3-тур

26/06/2018, 00:00

2
:
2
Тугади

Марокко

Халид Бутаиб - 14', Юссеф Эн-Несири - 81'

Стадион: Kaliningrad Stadium, 33973 томошабин

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

45'
90'
19'  Иcкo
19'  Андрес Иньеста
74'  Диего Коста (Яго Аспас)
74'  Тиаго Алькантара (Марко Асенсио)
84'  Давид Сильва (Родриго)
90'  Яго Аспас
90'  Даниэль Карвахаль
14'  Халид Бутаиб
21'  Карим Аль-Ахмади
29'  Нордин Амрабат
31'  Мануэл да Кошта
31'  Мбарак Буссуфа
63'  Юнес Бельханда (Файсал Фажр)
72'  Халид Бутаиб (Юссеф Эн-Несири)
81'  Юссеф Эн-Несири
81'  Файсал Фажр
85'  Хаким Зиеш (Азиз Бухаддуз)
88'  Мунир
90'  Ашраф Хакими


ЖЧ-2018
3-тур, "B" гуруҳи
"Калининград стэдиум"
Испания - Марокаш 2:2
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла (БАА)
Голлар: Иско 19, Я.Аспас 90+2 - Ҳ.Бутаиб 14, Ю.Эн Несири 81

Испания: 1.Давид Де Хеа, 3.Жерар Пике, 18.Хорди Альба, 2.Даниэль Карвахаль, 15.Серхио Рамос, 5.Серхио Бускетс, 6.Андрес Иньеста, 22.Иско, 10.Тьяго Алькантара (20.Марко Асенсио, 74), 21.Давид Сильва (Родриго, 84), 19.Диего Диего Коста (17.Яго Аспас, 74).

Марокаш: 12.Мунир Эл Муҳаммади, 2.Ашраф Ҳакими, 4.Мануэль да Кошта, 6.Ромаин Саисс, 17.Набиль Дирар, 10.Юнус Бельханда (11.Файсал Фажр, 63), 14.Мубарак Буссуфа, 7.Ҳаким Зийеч (20.Азиз Буаддуз, 85), 8.Карим Эль-Ахмади, 16.Нордин Амрабат, 13.Ҳолид Бутаиб (19.Юссуф Эн Несири, 72).

Огоҳлантиришлар: К.Эл Аҳмади 22, Н.Амрабат 29, М.да Кошта 31, М.Буссуфа 31, Мунир Эл Муҳаммади 89, А.Ҳакими 90


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди, Испания қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига плей-оффга йўл олди.

90+6 - Фажр Асенсиони очиқчасигатепди.

90+2 - VAR тизимида ўтирган ҳакамлар Эрматовга гол бўлганини айтишди ва гол ҳисобга олинди - 2:2.

90+1 - Гоол, Аспас товони билан гол урди. Жаҳонгир Саидов эса офсайд деди, VARга мурожаат қилинди.

85 - Марокаш таркибида Ҳаким Зийеч ўрнига Азиз Буаддуз тушди.

84 - Давид Силва ўрнига Родриго тушди, ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчи.

81 - Гоооооолллллллллл, Эн Несирииии Марокашни яна ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. Бу вазиятда Рамос ҳужумчини зарарсизлантира олмади. Марокаш устозидан ажойиб алмаштириш, захирадан тушган Фажр пас берди, захирадан тушган яна бир ўйинчи Несири гол урди.

78 - Рамоснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси қўшни майдонга тушди-ёв )

74 - Фернандо Йерро бирйўла иккита ўзгаришни амалга оширди. Коста ўрнига Аспас, Алькантара ўрнига Асенсио майдонга тушди.


Равшан Эрматов анчагина тер тўкмоқда.


71 - Испанлар босимни кучайтиришмоқда, ҳозирги ҳисоб уларни гуруҳда биринчи ўриндан мосуво қилади.

67 - Иско ва Силва ҳозир Сони плейстейшндагидек девор услубида бутун ҳимоя қўрғонини деярли ёриб ўтишганди, бироқ охирги финал пасга аниқлик етишмай қолди.

66 - Испания ва Марокаш бизга мутлақо очиқ ва қизиқарли ўйин намойиш этиб беришмоқда. Бунинг учун ҳар икки жамоага раҳмат.

63 - Бурчакдан ошириб берилган тўпни Пике бош билан дарвозага йўллади, салгина ноаниқ.

62 - Зарбаааа, Исконинг бош билан берган зарбаси шундоққина дарвозага кириб кетаётган бир паллада Саисс уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

59 - Амрабат Иньестани тирсаги билан тўхтатиб қолди ва жарима зарбаси.

Марокаш футболчилари ўйинни "ёндиришмоқда".

55 - Зарбаааааа, Нордин Амрабатнинг антиқа зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди, фантастик зарба голга айланишига бир неча сантеметрлар етмай қолди.

55 - Испанлар бурчак зарбаси олган бир пайтда нариги ўйинда Криштиану Роналду пенальтидан гол ура олмади. Бейранванд тўп йўналишини топди.

50 - Хавфли вазияттт, Де Хеа Буссуфадан салгина эртароқ тўпга етиб борди ва хавфни бартараф этди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Равшан Эрматов хуштагини чалди ва биринчи бўлимга якун ясаб берди.

45+2 - Хавфли вазият, Иньеста икки нафар рақибни ортда қолдириб Костага пас берди, бироз ўхшамади.

Бу орада гуруҳнинг иккинчи ўйинида Португалия ҳисобни очди. Куарежма ўз услубида тўпни оёқнинг ташқи тарафи билан айланма тарзда Бейранванд дарвозасига жойлаб қўйди.

43 - Ҳаким Зийечнинг чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади. Голландия чемпионатининг амалдаги энг яхши футболчиси ҳудди ўтган ўйиндаги каби бугун ҳам фаол.


Равшан Эрматовга яхшигина иш топилмоқда бугун.


Иско ҳисобни тенглаштирган вазият.


35 - Эрматов ва Бутаиб ўзаро бир калла қўйишиб олишди, орага табассум югурди )

31 - Ҳа, асаблар таранглашиб бормоқда. Аввалига Мануэль да Кошта огоҳлантирилди Искога нисбатан қўполлик учун, кетидан бу қарорга жиддий эътироз билдирган Мубарак Буссуфа ҳам огоҳлантирилди. Равшан Эрматов бундай кескин эътирозларни доим сариқ карточка билан "сийлаган".

29 - Рамосга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Эрматов Нордин Амрабатни огоҳлантирди.


Де Хеанинг оёқлари ораси очилиб кетган вазият.


25 - Зарбаааа, Бутаиб яна бир бор бирга-бир чиқиб кетди, Де Хеа эса ўзининг ушбу мундиалдаги биринчи сейвини амалга оширди. Давид ҳозир жамоасини голдан қутқариб қолди.

24 - Пикенинг бош билан берган зарбасини Эл Муҳаммади ушлаб олди.

19 - Гоооооооооолллллллллл, Иско. Иньеста ўтказиб юборилган голдаги айбини ажойиб голли паси билан ювиб юборди. Иско эса тўпни ҳотиржам тўхтатиб олди ва дарвозабонни алдай олди. Ажойиб старт.

14 - Гооооооооооллллллллл, Ҳолид Бутаиббббб. Иньеста ва Рамос бир-бирини тушунмай қолди ва тўпни Бутаиб олиб қочиб кетди ва тўпни Де Хеанинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади. Ҳа, ушбу мундиал Де Хеа учун жуда ва жуда омадсиз ўтмоқда. Кипер ҳали бирорта ҳам сейв қилмади Россия майдонларида.

10 - Силванинг пасига ҳеч ким етиб бормади.



7 - Рамос ва Амрабат "ташашиб кетди", ҳа бугун Эрматовга жуда кўп иш топиладиган кўринади.

6 - Равшан Эрматов марокашлик икки нафар футболчини "ромкасига туширди".

5 - Карвахаль бурчак зарбаси ишлади, испанлар аста устунликни қўлга олишмоқда.

2 - Бугун Испания қизил, Марокаш эса оқ либосда тўп тепмоқда.

Учрашувни испанлар бошлаб беришди.

- Ҳар икки давлат мадҳиялари янгради, сардорлар ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишди. Баҳсни бошлашга ҳамма нарса шай.

- Ассалом алайкум, қадрли футбол иҳлосмандлари! Испания ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги 3-тур учрашувини сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика