UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  3 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  10 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради Янгиликлар

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради

Теглар :  ПФЛ Ижара
Бу ҳақда ЎзПФЛ 19 сентябрь куни Coca Cola Суперлигаси ва Про лига клублари бош мураббийлари ҳамда лига ижроқўми аъзолари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

Икки йил аввал ЎзПФЛ Регламентга 10.11-банди орқали ижарага бериладиган футболчилар масаласини киритганди. Унга кўра, бир клуб бошқа клубга футболчини ижарага бериш йўлида тузиладиган шартномага мазкур футболчининг шу клубга қарши ўйнашини тақиқлаш бўйича банд киритишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган, бундай шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаслиги белгиланганди. Сабаби сўнгги йилларда бу одат урфга кириб, футболчилар ижара орқали шарафини ҳимоя қилаётган клуб сафида ўзининг асл жамоасига қарши тўп суриш имкониятидан мосуво қилинаётганди.

Бунда ЎзПФЛ икки клуб томонидан тузиладиган шартномадан фақатгина тақиқни олиб ташлаганди. Клублар ўзаро шарт эвазига юқоридаги ҳолатни тартибга солиши мумкин эди. Сўнгги икки мавсум давомида клублар бунга риоя қилди. Баъзи ҳолларда бирор клуб футболчи захирада қолиб, ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан келиб чиқиб, ўз футболчисини бепул ижарага беради. Бундай ҳолатда табиийки, иккинчи клуб мазкур футболчининг хизматидан ўзаро ўйинларда фойдаланишни истаса, маълум миқдорда пул тўлаши лозимги кўрсатилади.

ФИФА сўнгги вақтларда бу масалага эътибор қаратди. Учинчи томонларнинг аралашуви масаласи анча долзарб бўлиб, бунда футбол жамоатчилиги иккига бўлиниб улгурган. Баъзилар ўзаро ўйиндаги ҳаракат учун алоҳида шарт қўйилиши керак деб ҳисоблайди. Қолганлар эса бунга қарши чиқади. ФИФА томонидан илгари сурилаётган сўнгги ўзгаришлардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур ҳолатни 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда ижарага берилган футболчи ҳеч бир қаршиликсиз асл жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

ЎзПФЛ мазкур ҳолатга футбол жозибадорлигини ошириш ракурси билан қарайди. Биринчи галда мураббийлар ва клублар ижарага берилаётган футболчи масаласида масъулиятни янада аниқроқ ҳис қилади. Иккинчи томондан ўзи асл клубига қарши алоҳида тайёргарлик кўраётган футболчиларга ўзини намоён қилиш учун тўлиқ имконият берилади.

ФИФА июль ойидан бошлаб ижарага берилаётган футболчилар сони ҳамда бир клубга ижарага бериладиган футболчилар сонини тартибга солиш масаласига эътибор қаратган. Қайд этиш керак, ЎзПФЛ 2020 йилдан бошлаб бу каби бандларни Регламентга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика