UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  3 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0

2014 йилда “Бунёдкор”дан кутилаётган юбилей статистикалар Янгиликлар

2014 йилда “Бунёдкор”дан кутилаётган юбилей статистикалар

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2014 йилги илк расмий учрашувини 25 февраль куни ўтказади.
“Қалдирғочлар” жорий йилги мавсумга Осиё Чемпионлар лигаси учрашуви орқали кириб боришади. “Бунёдкор” илк учрашувини Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони “Ал-Фатеҳ” клуби билан меҳмонда ўтказади. Мавсум стартига оз фурсат қолганида Сиз азизларнинг эътиборингизга “қалдирғочлар”дан 2014 йилда кутилаётган қизиқарли статистик маълумотларни ҳавола этишни лозим топдик. Зеро, қуйидаги рақамлар нафақат мухлисларни, балки оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ҳамкасбларимизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

- Миржалол Қосимов “қалдирғочлар”ни расман 200-марта бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқиши мумкин. Ҳозирча Миржалол Қўшоқович “Бунёдкор”нинг расмий учрашувларида 183 маротаба бош мураббийлик қилган.

- Саҳоб Жўраев ва Хайрулла Каримов “Бунёдкор” сафидаги юбилей 200-учрашувини ўтказиши мумкин. 2014 йилги мавсум олдидан Жўраев “қалдирғочлар”нинг расмий 169та, Каримов эса 167та ўйинида иштирок этган.

- Ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов эса 100-ўйинига яқин турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча 96та расмий баҳс бор. Шунингдек, Баҳодир Пардаевнинг бу йилги илк ўйини унинг “Бунёдкор” сафидаги 50-учрашувига айланади.

- 28 апрель санасида бўлиб ўтадиган олий лига 6-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувида “қалдирғочлар” ўзларининг чемпионатдаги 200-учрашувини ўтказишади.

- “Бунёдкор”нинг чемпионатдаги ғалабалари сони ҳозирча роппа-роса 150тани, дуранглар эса 30тани ташкил этмоқда. Мағлубиятлар сони эса 14та.

- “Бунёдкор” олий лига баҳслари доирасида рақиблари дарвозасига 419та тўп киритиб, ўз постидан 95та гол қўйиб юборган.

- Олий лигада қўлга киритиладиган дастлабки 20 очкодан сўнг “Бунёдкор” 500лик маррани забт этади. “Қалдирғочлар” ҳисобида ҳозирча 480 очко бор.

- “Бунёдкор” Ўзбекистон кубоги доирасида ўзининг 50-учрашувини ўтказади. Тошкентликлар бунгача мамлакат кубоги учрашувларида 48та ўйинда иштирок этишган.

- “Қалдирғочлар” ҳисобида Ўзбекистон кубоги учрашувларида 38та ғалаба, 7та дуранг ва 3та мағлубият бор. Тўплар фарқи – 102:23. Умумий жамғарилган очколари сони 121та.

- Осиё Чемпионлар лигасида “Бунёдкор” 52та учрашувда майдонга тушиб, 22та ғалаба, 15та дуранг ва шунча мағлубият қайд этган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика