UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  18 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди Янгиликлар

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди

Миллионер блогер Германия кубогида дебют қилди.

Нодир ал Жиндауи олдин фақат ёшлар даражасида ва Германияда қуйи лигада ўйнаган.

2022 йилнинг ёзида вингер "Герта-2"га таклиф қилинган. У клуб сафида "Шимолий-Шарқ" минтақавий лигасида (4-дивизион) ўйнайди.

Бир кун аввал у “Герта”нинг асосий таркибида – Германия кубоги 1/8 финалида “Гамбург”га қарши ўйинда дебют қилди. Бу ўйин унинг профессионал даражадаги дастлабки ўйини эди. Футболчи 27 ёшида дебют қилди.

Ал Жиндауи 1:2 ҳисоби қайд этилаётган пайт 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада "Герта" ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча таймга кўчди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди - 3:3.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нодир пенальтини голга айлантирди ва "Герта"нинг серияда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ал Жиндауининг Instagram'да 2 миллион, YouTube'да эса 1,75 миллион обуначиси бор. Блогер Германияда туғилган, аммо келиб чиқиши фаластинлик ҳисобланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика