

1994 йил АҚШда бўлиб ўтган мундиалда 24та жамоа иштирок этган. Ўтказилган 52та ўйинда 141та гол урилган эди.
Биринчи ярим финалда Болгария терма жамоаси Италияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчи ярим финалда Бразилия Швецияни 1:0 ҳисобида таслим қилганди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Швеция Болгария дарвозасига жавобсиз 4та гол урган. Бразилия ва Италия ўртасидаги финал учрашувида ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида Бразилия 3:2 ҳисобида зафар қучган ва Жаҳон чемпиони бўлганди.



