UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  35 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  57 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  115 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

ПРО-лига ва Ўзбекистон кубогига қайта қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

ПРО-лига ва Ўзбекистон кубогига қайта қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун янги форматдаги Ўзбекистон кубоги ва ПРО-лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


Қуръа ташлаш маросими соат 11:00да бошланади. 


Қуръадан олдин клубларнинг қарзлари ҳақида маълумот берилди.

"Хоразм" 7,5 миллион жарима ва 10 миллион бадал пули тўланмаган. "Зомин" 14,5 миллион жарима 1,1 миллион бадал пули тўланмаган. "Хотира-79" 3,2 миллион жарима ва 800 минг сўм бадал пули тўланмаган. Бу ўтган йилги қарздорликлар.

Бу йилги бадал пуллари борасида гап кетса фақат "Андижон" клуби тўлиқ хаттоки 10 миллион сўм ортиғи билан ўтказиб берган. Қолган ҳеч бир клуб бадал пулини тўлиқ тўламаган. Ярмидан кўп клублар умуман пул тўлашмаган. 

Қуръа ташлаш маросими вақтида "Шўртан" ва "Бунёдкор" клубларига ФИФАдан хат келгани маълум қилинди. 


2018 йилги ПРО-лига икки минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади. 


ПРО А. 1-ТУР (6 апрель)
“Шўртан” (Қашқадарё) - “Хоразм” (Хоразм)
“Орол” (Қорақалпоғистон) - “Истиқлол” (Фарғона)
“Андижон” (Андижон) - “Машъал” (Қашқадарё)
“Норин” (Наманган) - “Динамо” (Самарқанд)
“Сурхон” (Сурхондарё) дам олади


ПРО Б. 1-ТУР (6 апрель)
“Нурафшон” (Тошкент вилояти) - “Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
“Ёзёвон” (Фарғона) - “Хотира-79” (Наманган)
“Зомин” (Жиззах) - “Лабса” (Бухоро)
“Ғиждувон” (Бухоро) - “Локомотив-БФК” (Тошкент)
“Шердор” (Самарқанд) дам олади


ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018 КУБОГИ

1/32 ФИНАЛ (2 апрель)

“Нурафшон” (Тошкент вилояти) - “Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
“Шердор” (Самарқанд) - “Лабса” (Бухоро)


1/16 ФИНАЛ (15-16 апрель)

"Машъал" - "Истиқлол"
"Локомотив-БФК" - "Сурхон"
"Орол" - "Ғиждувон"
"Хотира-79" - "Динамо"
"Нурафшон" ва "Ифтихор" ғолиби - "Ёзёвон"
"Шўртан" - "Нефтчи"
"Сўғдиёна" - "Металлург"
"Зомин" - "Қўқон-1912"
"Андижон" - "Навбаҳор"
"Қизилқум" - "Бухоро"
"Шердор" ва "Лабса" ғолиби - "Хоразм"
АГМК - "Норин"

1/8 финалга ушбу босқич бўлиб ўтганидан сўнг қуръа ташланади. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" клублари қўшилади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика