19 йилда илк бор икки мамлакатнинг 3 жамоаси ЕЧЛ чорак финалига чиқди

Sherzod Nurmatov
17 мар 2022, 23:40
Бунақаси биринчи марта 2002/03 йилги мавсумда содир бўлганди.

Ўшанда Италиянинг "Интер", "Милан" ва "Ювентус" клублари, шунингдек, Испаниянинг "Барселона", "Реал" ва "Валенсия" жамоалари нуфузли мусобақа чорак финалига чиқишни уддалаган.

2021/22 йилги мавсумда эса Англиянинг "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари ҳамда Испаниянинг "Атлетико", "Реал" ва "Вильярреал" жамоалари чорак финал басҳида майдонга тушадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалга қуръа ташлаш маросими эртага ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›